Latest news

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  121 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  29 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  49 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинда борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинда борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

"Бунёдкор" ҳамда "Насаф" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 20-тур баҳси якунланди.

Суперлига. 20-тур

«БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 2:2 

Гол: 47 - Зоран Марушич (Стефан Чолович), 62 - Марко Станоевич (пен), 65 - Луис Качорри (Темурхўжа Абдуҳолиқов), 77 -  Усмонали Исмоналиев (Андрия Филипович)

28 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.

Қанот ҳакамлари: Расул Фозилов, Максим Нехочин.

Захирадаги ҳакам: Исроил Имомназаров.

ВАР: Иброҳим Исмоилов.

АВАР: Насиба Тошмуҳаммедова.

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Шаҳзод Холбоев.

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 6.Бобурбек Йўлдошев (8.Фране Чиряк, 62), 10.Расул Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Усмонали Исмоналиев, 25.Итсуки Урата, 41.Андрия Филипович (7.Шоҳбоз Жўрабеков, 90), 57.Амир Тўрақулов, 77.Музаффар Олимжонов (74.Луис Качорри, 62).

Захира: 1.Марин Любич, 19.Билол Туплиев, 65.Аҳмадулло Муқумжонов, 78.Тохирбек Тўхтасинов, 92.Носиржон Абдусаломов, 93.Александр Зевадинов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович ( 6.Муродбек Раҳматов,81), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев ( 4.Дилшоджон Комилов,81), 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдиҳолиқов, 81), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров ( 9.Жавоҳир Сидиқов,86), 88.Марко Станоевич ( 70.Жамбули Жигаури.86).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл,

 Огоҳлантириш: 40 - Шароф Муҳитдинов, 90+5 - Луис Качорри

Четлатиш: 69 - Шароф Муҳитдинов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+5. Огоҳлантириш: Луис Качорри огоҳлантирилди

90. Ўзгариш: Филиповичнинг ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди

88. Филипович Усманалини ажойиб вазиятга олиб чиқди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

87. Темурхўжанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Иккинчи бўлимда устунлик мезбонларда

86. Меҳмонларда навбатдаги ўзгаришлар: Жаба ва Сидиқов майдонга тушди, улар Марко ва Бозоровни алиштиришди

81. Ўзгаришлар: Муҳаммадиев, Чолович ва Марушич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Абдихолиқов, Раҳматов ва Комилов майдонга тушди

ВАР билан гаплашган Олим Тўйчибоев голни инобатга олди



77. ГОООЛ. Усмонали Исмоналиев ҳисобни тенглаштирди. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми ажойиб арзда малга оширди. Ҳозир ҳакамлар ВАРга мурожаат қилади. Сабаби қаршиликлар ҳужум қилган вақтда мезбонлар қўполлик ишлатган бўлиши мумкин

72. Нормуродовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди

69. Четлатиш: Шароф Муҳитдинов иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди

65. ГОООЛ. Мезбонлар иккинчи голдан сўнг тезда ҳисобни қисқартиришди. Темурхўжа ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни Луисга узатди. Ҳозиргина майдонга тушган ҳужумчининг зарбасини Абдувоҳид қайтра олмади. Бу Неъматовнинг иккинчи даврадаги илк ўтказиб юборган голи бўлди



63. ГОООЛ. Марко "паненка" услубида пеналтидан унумли фойдаланди

62. Ўзгаришлар: Йўлдошев ва Олимжонов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Луис Качорри ва Фране Чиряк майдонга тушди

61. Ҳакам пеналтига асос бор деб ҳисоблади ва "Насаф" учрашувдаги иккинчи голини уриши мумкин

60. Олим Тўйчибоев ВАР маниторига бормоқда. Мезбонлар дарвозасига пеналти белгиланиши мумкин.

55. Урата жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда



47. ГОООЛ. Меҳмонлар ҳисобни очишди. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Марушич ҳисобни очди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Музаффар Олимжоновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Мезбонлар биринчи бўлимда олинга чиқиб олишлари мумкин эди

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

40. Огоҳлантириш: Шароф Муҳитдинов Йўлдошевга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

36. Олимжонов қанотда Насруллаевдан яхши ўтди ва зарба йўллади. Неъматов қийинчилик билан зарбасини қайтарди

30. Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

28. Мезбонлар учрашувдаги илк вазиятларига эга бўлишди. Андрия Филиповичнинг сай-ҳаракатлари билан "қалдирғочлар" бурчак зарбасига эга бўлди

25. Муҳитдинов узоқдан зарба йўллаб кўрди, бироқ унинг зарбаси жуда секин ва ноаниқ чиқди


23. Меҳмонлар яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бу сафар Голбан бурчакдан узатилган тўпдан сўнг зарба берди. "Насаф"нинг легионер футболчиси 2 метрдан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олмади

19. Учрашувдаги илк хавфли вазият, баҳсдаги илк аниқ зарба ва ажойиб сейв. Мозговойнинг боши билан йўллаган зарбасини Абдунабиев қийинчилик билан қайтармоқда

18. Чолович қанотдан яхши узатмани амалга оширди, тўпни эса Урата бурчакка чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни эса Абдунабиев қайтарди. Қайтган тўпдан сўнг яна меҳмонларлар ҳужумга ўтишди ва яна Ҳамидулло дарвозаси томон бурчак зарбаси белгиланди

13. Марко Станоевичнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Устунлик бироқ меҳмонларда

9. Учрашувдаги илк ҳужумни қаршиликлар амалга оширишди, бироқ мезбонлар ҳимоячиси ва дарвозабони яхши ҳаракат қилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика