Latest news

12:14ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди  0 11:50Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"  0 11:232025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ ўтказилмаслиги мумкин  1 10:55Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  1 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  2 08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  4 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  8 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  1 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  4 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0

Суперлига. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди! News

Суперлига. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди!

Бугун Суперлиганинг 19-тур марказий учрашуви бўлиб ўтди.

"Насаф" – ОКМК 2:0
Голлар: Жавоҳир Сидиқов (9; 42) 
23 сентябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Насаф" - 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сидиқов (14.Шароф Мухитдинов 66), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов 79), 22.Игорь Голбан, 28.Шухрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев (4.Дилшоджон Комилов 88), 70.Жамбули Жигаури (23.Куач Юэль 79), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Бобир Абдихолиқов 65)
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шохжаҳон Сутонмуродов, 6.Муродбек Раҳматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев.

ОКМК - 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов 85), 5.Гиорги Папава, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчез (99.Иракли Рухадзе 59), 10.Хуршид Ғиёсов (21.Саидафзалхон Ахроров 71), 11.Клейди Даци, 15.Ойбек Рустамов, 19.Михаэль Клепач (18.Азиз Холмуродов 59), 22.Шоҳруҳ Гадоев (77.Нодирбек Абдураззоқов 71)
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 13.Элдорбек Бегимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Искандар Бўсинов.


Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов (86)


Nasaf

Javokhir Sidiqov - 9', Javokhir Sidiqov - 42'

Superliga. Round 19

23/09/2024, 19:00

0
:
2
Finished

OKMK

45'
90'
9'  Javokhir Sidiqov
9'  Stefan Colovic
42'  Javokhir Sidiqov



Турни якунлаб берувчи учрашувда мусобақа етакчилари "Насаф" ва ОКМК ўзаро баҳс олиб борди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди Ғайрат Жўраевнинг финал ҳуштаги чалинди! Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" ғалаба қозонди! 

90+3-дақиқа. ОКМК ҳужум бу сафар ҳам самарасиз чиқди.

90+2-дақиқа. "Насаф"нинг қарши ҳужуми Дилшоджон Комиловнинг узатмадаги сусткашлиги туфайли охирига етмай қолди

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди! 

90-дақиқа. Абдураззоқовнинг узатмалари қовушмади ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди!

89-дақиқа. Куач Юэль Аҳмадалиевга нисбатан фол ишлатди. Стандарт вазият!

88-дақиқа. Ўзгариш! Шерзод Насруллаев ўрнига Дилшоджон Комилов майдонга тушди. 

86-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга эътирозлари туфайли Сардор Раҳмонов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

86-дақиқа. Бобир Абдихолиқов боши билан зарба йўллашга муваффақ бўлди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Миржамол Қосимов ўрнига Аброр Саримсоқов ўйинга қўшилди.

82-дақиқа. "Насаф" олдинга ўтди. Бироқ Гиорги Папава тўпни майдон ташқарисига йўллади.

79-дақиқа. Ўзгаришлар! Стефан Чолович ва Жамбули Жигаури ўрнига Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Куач Юэль майдонга туширилди.

78-дақиқа. ОКМК тўпни назорат қилишда давом этмоқда.

76-дақиқа. Неъматов дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият. Иракли Руҳадзе ҳисобни ўзгартириши, орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди. 

75-дақиқа. Чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужум ва жарима майдончасига узатмадан кейин Холмуродов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллашига рақиблар имкон беришмади.

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Шоҳруҳ Гадоев ва Хуршид Ғиёсов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ҳамда Саидафзалхон Ахроров ўйинга қўшилди. 

66-дақиқа. ОКМК рақиб ҳимоясига босимни оширмоқда.

66-дақиқа. Ўзгариш! Жавоҳир Сидиқов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Зоран Марушчи ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга тушди. 

64-дақиқа. ОКМКнинг навбатдаги уриниши охирига етмай қолди. 

59-дақиқа. Ўзгаришлар! Рубен Санчез ва Михаэль Клепач ўрнига Иракли Рухадзе ва Азиз Холмуродов майдонга тушди.

55-дақиқа. "Насаф" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

48-дақиқа. Голбан ва Насруллаев рақиб ҳужумини бузиб, тўпни қайтариб юборишди.

47-дақиқа. Марушичнинг узатмасидан кейин Жигаурининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+7-дақиқа. Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+5-дақиқа. ОКМК тўпни назорат қилмоқда, лекин олдинга ўтишга, чинакамига хавфли вазият яратишга имкон топилмаяпти.

45+1-дақиқа. Марказда Сидиқов Қосимовга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди!

45-дақиқа. Чолович яна биринчи планда. У қанотдан олдинга ўтди ва зарба йўллади, Илёсов сейв амалга оширди.


42-дақиқа. ГООООООЛ! Жавоҳир Сидиқовдан "паненка" ва дубль!

40-дақиқа. Бизга кўрсатилаётган кадрлардан ишонч билан пенальти дейиш мушкул. Дарвоза ортидан сьемка қилаётган камера кадрлари қани ўртоқлар?

37-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ? Бош ҳакам тўп ОКМК ҳимоячиси қўлига теккан деб ҳисоблади ва нуқтага ишора қилди. Меҳмонлардан ҳеч ким бу қарорга рози эмас.

Бурчак зарбалари бўйича ҳолат 4:2 ОКМК фойдасига.

36-дақиқа. Тезлигини ишга солган Чолович жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

34-дақиқа. ОКМК яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди. Гадоев ва Рубен Санчезнинг фаоллиги стандарт вазиятни юзага келтирди.

33-дақиқа. Оддий хатолар туфайли ҳар икки жамоа аъзолари бир неча бор тўпни рақибга совға қилишди.

29-дақиқа. ОКМКнинг яна бир уриниши бесамар кетди.

Ҳаводан узатилган тўпга Ойбек Рустамов бош билан зарба бера олди, аммо ноаниқ.

26-дақиқа. Хуршид Ғиёсов жарима майдончасига кираверишдан зарба берди, лекин Нарсуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Яна бир бурчак зарбаси.

25-дақиқа. Гадоев тўпни Чоловичдан олиб қўйиб, жамоаси ҳужумини бошламоқчи бўлди, аммо Ғолиб Ғайбуллаев ҳам бўш келмади. 

21-дақиқа. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми ҳам муваффақиятли якунланмади.

Узатмадан кейин эса иш зарбагача етиб бормади.

20-дақиқа. 2 дақиқада бир амаллаб вазиятни кўриб, ойдинлик киритиб олишди. 

18-дақиқа. "VAR"хонадагилар бош ҳакамдан ўйинни тўхтатиб туришни сўрашди. Кутяпмиз. Агар тўп мабодо Голбаннинг қўлига тегиб кетган бўлса, пенальти белгиланиши мумкин.

17-дақиқа. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан кейин Неъматов ҳамда Голбан бироз келишолмай қолди ва тўп майдон ташқарисига йўл олди - бурчак зарбаси. 

16-дақиқа. ОКМК ҳужум уюштириш учун қулай йўналиш изламоқда.

14-дақиқа. Зоран Марушич ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.

12-дақиқа. Ўтказиб юборилган тезкор голга ОКМК қандай муносабат билдираркин? Ҳозир меҳмонлар тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

9-дақиқа. ГООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқов "Насаф"ни олдинга олиб чиқди! Стефан Чоловичдан ажойиб ҳаракатлар ва аниқ узатма!


7-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин ва бир футболчи тўп йўналишини бироз ўзгартирганига қарамай, Илёсов уни ишонч билан эгаллаб олди. 

5-дақиқа. "Насаф" футболчилари тўпни назорат қилишмоқда.

3-дақиқа. Колович фаоллик кўрсатиб тўп "Насаф" футболчисига етиб боришига йўл қўймади, лекин уни майдонда сақлаб қолишни уддалай олмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. 

Rating: +18   

Comments

+41   
23 sep 21:11:21
Ммм Инвест
Reply to comment by Ммм Инвест
Насаф халол чемпионлик Муборак пахтаойни Бир 20 очко фарки Билан егизгин Салом курук пахтаой мухлислари!!!
Азиз Насаф фанатлари!!!
Насаф ни уйинларини ватандан 12.000 км узокликдан
Канаданинг Оттава шахридан кузатиб боряпман
Узим Жавохир Сиддиковнинг фанатиман.
Бугун Жавохир учун хурсандман биз Уни Куконлик Месси деб атардик
Бир мартага плюсларди босворилар Бир тепарокда турей
Аввалдан Рахмат
Плюс босган кулларинг дард курмасин
+28   
23 sep 20:59:39
NavBars
TAN OLAYLIK NASAF HOZIRGI KUNDA OʻZBEKISTONDA ENG KUCHLI JAMOA!!! NEMATOVNI OʻZI YARIM JAMOA, NASRULLAYEV BETON. BUNI NAMANGANDA STADIONDA OʻZ KOʻZIM BILAN KOʻRIB GUVOHI BOʻLDIM. NASAF CHEMPION BOʻLISHGA
100 % XAQLI!!!! TABRIKLAR!!! (NAVBAHOR MUXLISI)
+24   
23 sep 19:55:07
Озод Ачилов
Reply to comment by Sanjar-sanjar
Hokimbuva chempion sozini ishlatgandan malum edi. Nasaf hamma yoqlama tayyorgarlik korgan
Насаф 10 йилдан буён тайёргарлик кўряпти,чемпионлик учун, ҳар йил нимадир етишмайди. Бу йил ўзаро ўйинда Лидерларни ҳаммасини ютди. Негатив ёзадиганлар доим бўлган, бу нормал ҳолат.
+19   
23 sep 20:12:46
Привет
Шархловчига Пожарный мошинани чакириб беринглар каерларидир куйиб кетяпти бечорани рахмларинг келсин тезлаштиринглар !!!
+18   
23 sep 21:24:48
A.S.А
Насафни чемпионлигига кушилмаетганлар айни вактдаги супер лиганинг кайси жамоасини Насафдан кучли деб хисоблашар экан кизик. Эслаб колинг Насаф сунгги 5 йил, балки ундан хам узок вактдан бери Узбекистондаги энг стабильно ва кучли жамоа эканлигини холис Осие майдонлари хам исботлаб турибдику. Ясама чемпион пахтакор хам Насаф билан оеги калтираб уйнаган ва хар омиллар таъсирида очко олган. Бу оддий аксиома!
+17   
23 sep 20:14:08
Sodiq Nazarov
НЕГАТИВ ЁЗАЁТГАНЛАР ЭЪТИБОРИГА АГМК 1-ТАЙМДА БИРОРТА МАЪНОЛИ ХУЖУМ КИЛДИМИ ???
+17   
23 sep 19:52:19
Marcelo89
Bu mag'lubiyat Qosimovdan ham ko'ra Murod Rizaevga og'ir botsa kerak ( yomon achishyabdi lekin )
+15   
23 sep 19:49:57
Дракон_1
Мурод Ризаев пенцияга чиқинг бўлди ака! Ишонувринг савиянгиз тўғри келмаяпти. На бир вазиятни тўғри кўрасиз, на бир футболчиларни танийсиз ака
+14   
23 sep 21:03:09
ХАЙРУЛЛО ЖУРАЕВ
Барча Насаф жамоаси мухлисларини янги 2024 йилги Чемпион лиги билан табриклайман.Гап йук Насаф.
+14   
23 sep 20:42:26
Санжар Рашидов
Reply to comment by Azamat Turgunov
Sanla oʻzini ogʻzin bn etvosanla xalol yutmagan dib gapinga jovob ber qanaqa isbotlashini jim kuzataman. San isbotlidigan ne mandan vidyo soʻravosan.. Nasafga negativ yozmagan xich qachon ushanga soxtakor dp yozsalarinam ozinga atvet qilaman kamandagamas
НАСАФ чеемпииооон! НАСАФ чеемпииооонн!
Олга НАСАФ!!! Олга НАСАФ!!!
+14   
23 sep 20:27:40
HY
Насаф ЧЕМПИОН бўлишга ҳақли жамоа. Ҳозиргача камида 3 марта чемпион бўлиши керак эди. Ҳа майли насиб. НАСАФ ЧЕМПИООООООНННННННННННН
+14   
23 sep 20:03:11
Честный болельщик
Пожарний чакириб куйдим бугун анча одамни оркасига керак булади.Насаф газини бос, куллаб кувватлаган бошка вилоялик мухлислар катта рахмат !
+14   
23 sep 20:01:34
Bek bombardir
Penalti bor yo'qligi o'z yo'liga, lekin Sharhlovchi Murod Rizayevni kayfiyati nega tushib ketyapti? Nasaf gol urgan sari...??
+14   
23 sep 19:17:41
sss ddd
"Насаф'га омад. " Андижон" мухлиси
+13   
23 sep 21:09:46
Привет
НЕГАТИВ чиларга NASAF дан алангали саломлар!!! ОЛFA NASAF ОЛFA янги Узбекистоннинг янги чемпионлари бушашманг озгина колди !!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика