Latest news

00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  7 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  25 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  30 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2

Суперлига. "Андижон" иккинчи даврадаги илк очкосини Жиззахда қўлга киритди News

Суперлига. "Андижон" иккинчи даврадаги илк очкосини Жиззахда қўлга киритди

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 19-тур

"Сўғдиёна" – "Андижон" 1:1  

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:15

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Самандар Мавлонқулов 24, - 1:0 (Люпче Дориев). Рустам Турдимуродов 55, - 1:1 (Фарҳод Соҳибжонов).

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов, 8.Владимир Йовович, 9.Самандар Мавлонқулов, 14.Люпче Дориев, 23.Суҳроб Иззатов (68.Сардорбек Ҳошимов, 90+5), 28.Станислав Андреев (99.Умидбек Султонов, 72), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 17.Самандар Синдаров, 22.Алексей Носко, 34.Дилшод Мисиралиев, 82.Фазлиддин Омонкелдиев, .

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳомжон Абдиғаниев (99.Шаҳром Самиев, 78), 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (9.Леван Арвеладзе, 90+5), 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов (71.Бектемир Абдуманнонов, 90+5).

Захира: 72.Игорь Литовка, 3.Любица Пецель, 18.Дамир Темиров, 19.Абинур Нуримбет, 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳом Алижонов, .

Огоҳлантиришлар: Сардорбек Азимов 67, Абдураҳмон Комилов 82,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади, 1:1

90+9. ЗАРБАААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпдан кейин Арвеладзе боши билан дарвозага зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

90+5. ЗАРБААААААА! АРВЕЛАДЗЕЕЕ! Унинг зарбасидан кейн тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди

90+5. Ўзгаришлар. "Андижон". Соҳибжонов ва Турдимуродов ўрнига Арвеладзе ва Абдуманнонов тушди

90+5. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Иззатов ўрнига Ҳошимов тушди

90+2. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Қобилов дарвозага зарба берди, ноаниқ!

90+1. ЗАРБАААА! Дориевнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин яна Адҳамов жамоасини голдан қутқарди! 

90. Учрашувга 9 дақиқа қўшилди

85. ЗАРБААА!  Салимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Адҳамов ажойиб сейв намойиш этди!

83. Бош ҳакам яна ВАРга мурожаат қилди, бу вазиятда "Андижон" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши мумкинлиги текширилди, ҳаммаси жойида ўйин давом этади 

82. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдураҳмон Комилов

78. Ўзгариш. "Андижон". Абдиғаниев ўрнига Самиев тушди

76. Бош ҳакам ВАР билан гаплашди, "Андижон" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин... йўқ ҳаммаси жойида, пенальтига асос йўқ.

72. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Андреев ўрнига Умидбек Султонов тушди

67. Огоҳлантириш. "Андижон". Сардорбек Азимов

55. ГОЛ! Соҳибжоновнинг тўп узатишидан кейин Рустам Турдимуродов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. ЗАРБА! Абдиғаниевнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБААА! "Андижон"нинг ҳужуми, яқин масофадан йўлланган зарба ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди! 

35. "Андижон" гол ўтказгач ҳужумга зўр бермоқда, аммо фақат Соҳибжоновнинг бир ўзи ҳеч нима қила олмаяпти

24. ГОЛ! Самандаржон Мавлонқулов! Дориевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади - 1:0! 

23. ЗАРБААА! Мавлонқуловнинг тўп узатишидан кейин Владимир Йовович дарвозага аниқ ва кучли зарба берди, Адҳамов тўпни қайтарди! 

15. "Андижон"нинг ҳужуми, Соҳибжоновнинг йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди

10. ЗАРБА! Фарҳод Бекмуратовнинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди!

5. ЗАРБА! Суҳроб Иззатовнинг узатган тўпини Олег Зотеев дарвозага йўллади, Адҳамов тўпни эгаллаб олди! 


1. Учрашув бошланди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика