ОЧЛ 2. "Насаф" Кувайтда нурсиз дуранг қайд этди, Абдувоҳид Неъматов қаҳрамон!
18 sep 22:55
News
ОЧЛ 2. "Насаф" Кувайтда нурсиз дуранг қайд этди, Абдувоҳид Неъматов қаҳрамон!
"Кувайт СК" – "Насаф" 0:0
"Жобир Ал Аҳмад" халқаро стадиони, Кувайт
18 сентябрь, 20:00
Бош ҳакам: Муҳаммад Алшамрани (Саудия Арабистони)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Алрефайи, Омар Али Алжамол (Саудия Арабистони)
Захира ҳакам: Клиффорд Дайпуят (Филиппин)
Учрашув комиссари: Волид Муҳаммад Тоҳир (БАА)
"Кувайт СК": 33.Суод Алҳушан, 2.Сами Алсенеа, 3.Машери Аленези, 4.Редҳа Абужабара (9.Файсал Алҳарби, 82), 11.Муҳаммад Абдуллоҳ, 14.Аҳмад Исмоил (8.Аҳмад Алдҳефири, 69), 20.Юсуф Алсулаймон (27.Яссин Ҳенесси, 46), 22.Амине Абулфатҳ, 26.Муҳаммад Марҳуд (21.Алипур Дара, 82), 35.Арсене Зола Киаку, 37. Яхё Жабране.
Захира: 5.Фаҳад Алҳажери, 6.Юсуф Алҳебези, 10.Талал Алфадҳел, 13.Фаҳад Алрешиди, 23.Муҳаммад Алрашиди, 40.Абдулраҳмон Марзуқ, 45.Султан Алфараж.
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 10.Бобир Абдихолиқов (77.Ойбек Бозоров, 58), 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович (21.Дониёржон Нарзуллаев, 87), 23.Юэль Валентино, 28.Шухрат Муҳаммадиев, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 73).
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов,24.Сардорбек Баҳромов,
Огоҳлантириш: Арсене Зола Киаку (49).
Kuwait SC |
AFC Champions League Two Grp. D . Round 1 18/09/2024, 22:00 0
:
0
Finished
|
Nasaf Qarshi |
Учрашув якунланди! "Насаф" турнирни дуранг билан бошламоқда.
90+5. Қувайтликларда хавфли вазият юзага келди. Жаримадан узатилган тўп дарвозага йўлланди ва ноаниқ зарба бўлди.
Қайд этиш керак, Бугунги ўйинни юқори даражада ўтказган Абдувоҳид Неъматов "Насаф"да энг юқори балл олган футболчи бўлиб турибди.
Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.
85. УХХХХХХ!!! Қанотдан узатилган тўпни Яссин Ҳенесси "Насаф" дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
83. АБДУВОҲИИИИДДДДД!! Яна суперсейв! Бугун Абдувоҳиднинг куни бўлмоқда! Бу эса ёмон сигнал(
81. Эҳҳҳҳҳ!!! Чолович рақиб жарима майдончаси ичига кириб, дарвоза яқинига тўпни оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
77. АБДУВОҲИИИИИИДДДД!! ДАҲШАТ СЕЙВ! Жаримадан узатилган тўпни рақиб футболчиси Неъматовнинг шундоққина ёнидан дарвозаси томон боши билан зарба йўллади. Супермуперсейв бўлди!
73. Жароҳатланган Марко Станоевич ўрнини Жавоҳир Сидиқов эгалламоқда. Умуман олганда бир ижрочи ўрнига кучга тўла ижрочи майдонга тушяпти.
71. "Насаф" яна тезкор қарши ҳужумга ўтди. Юэлга аталган сўнгги пас ҳимоячи таъқиби остида дарвозабонгача етиб борди.
68. АБДУВОҲИИИИДДДДДД!! Муҳаммад Марҳуднинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди. Мана нимага у Суперлигада иккинчи даврада гол ўтказиб юбормаяпти.
66. ЗАРБААААААА!! Юэлнинг тўп узатишидан кейин ўткир бурчакдаги Раҳматов дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Посбон ўз ўрнида!
63. Қувайтликлар футболчиси "Насаф" пости томон зарба йўллади. Неъматов тўпни осонликча ушлади.
60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Юэль тўпга сакраганида балки бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин бўларди...
58. "Насаф" таркибида икки ўзгариш бўлди. Бозоров ва Раҳматов ўйинга ташланди.
55. УХХХХХХХ!!! "Насаф" ҳужум уюштириб турган пайтда "Қувайт СК" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Якуний зарба Муҳаммад Абдуллоҳга тегишли бўлди. Ноаниқ.
50. Мозговойнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
47. УХХХХХ!! "Насаф" ҳимоячиси Дилшоджон Комилов рақибини жарима майдончаси ичида йиқитди. Бу вазиятга ҳакам аралашмади.
46. Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби старт олди. Яъни, мезбонлар яна ноаниқ зарба йўллашди. Бу сафар зарба муаллифи Муҳаммад Абдуллоҳ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
ТАНАФФУС! Ҳозирча икки томон ҳам фаол ўйин кўрсатгани йўқ. Бироз зерикарли ўтган тайм якунланди.
45+1. УХХХХХХ!! Жаримадан тепилган тўпни Неъматов биринчи уринишда ушлаб ололмади ва юракни бироз ҳовучлатди. Тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум бошламоқчи бўлганида рақиби унга қарши фол ишлатди.
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45. Энди "Қувайт СК"да жарима зарбаси.
44. "Насаф" жаримадан фойда чиқара олмади. Тўп узатилган паллада ҳужумда фол қайд этилди.
43. Мозговойга қарши фол ишлатилди ва жарима зарбаси белгиланди.
38. "Қувайт СК" тезкор қарши ҳужумга ўтди Бироқ рақиблар футболчиси очиқдан-очиқ пенальти ишлашга ҳаракат қилди. Бош ҳакам вазиятга эътибор ҳам қилгани йўқ.
36. "Насаф" жарима зарбасига эга бўлди. Муҳиддиновнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
30. Қувайтликларнинг ўнг қанотидан "Насаф" дарвозаси ёнига узатилган тўпни "Abduvohid Airways" ўз парвози билан тўпни уриб юборди.
26. Бурчакдан тўп ўйинга киритилди. Ундан узатилган тўпни Дилшоджон Комилов рақиби дарвозаси томон йўллади. Тўп тепадан ўтиб кетди.
25. ЗАРБААААААА!!! Чоловичнинг зарбасини Алҳушан қайтарди!
20. "Насаф" ҳужумга ўтаётганди. Лекин Зафармурод ҳужумда Аленезига қарши фол ишлатди ва тўп мезбонларга олиб берилди.
17. ЗАРБАААААААААААА!! Юсуф Алсулаймоннинг боши билан йўллаган зарбасини Неъматов катта қийинчилик билан қайтарди. Суперсейв кўрдик!
16. УХХХХХХ!!! "Қувайт СК" ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин зарба бера олишмади мезбонлар.
13. ЗАРБАААААААА!! Аҳмад Исмоил қаршиликлар дарвозаси томон зарба йўллади. Бир ойдан буён гол ўтказишни истамаётган Абдувоҳид Неъматов эса зарбани қайтариб юборди.
11. УХХХХХХХ!!! "Насаф" яхши ҳужум уюштираётганди. Юэль вазият назоратини йўқотди ва қанотда бўш турган Муҳиддиновни кўрмади. У "боши берк кўча"га кириб қолган Бобирга тўпни оширди ва натижада тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
9. Аленези "Насаф" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди. Муҳаммадиев вазиятни осонлик билан бартараф қилиб берди.
6. Станоевич узоқ масофадан Суод Алҳушан дарвозасини нишонга олди. Зарба ноаниқ кетди.
Маълумот учун, ушбу жамоа ёзда Туркияда ўзимизнинг "Локомотив" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда 2:1 ҳисобида ғалабага эришган экан. Энг қизиғи, ўшанда Дилшоджон Комилов "Локо" сардори сифатида майдонга тушган)
1. Илк сонияларданоқ мезбонлар ҳужумга ўтишди. Муҳаммад Абдуллоҳнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Баҳс стартига оз вақт қолмоқда. Жамоалар ўз томонларини танлаб олишди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Жобир Ал Аҳмад" стадионига қаратамиз. "Насаф" бугун иккинчи даражали ОЧЛда ўз юришини бошламоқда
Comments
Андижонликлар учун Андижон бренд!
Фарғона учун Нефтчи бренд!
Бухороликлар учун Бухоро бренд!
Ўзбекистон номидан гапирманг.
Пахтакор мдх кубокни олган ягона жамоа.
Шу иккала клубдан бошка халкаро майдонда бошка хеч кайси клуб каромат куосатгани йук. Буям хозирча. Вакт утиб яна кайсидир узбек клубларини халкаро майдонда чемпион булиш насб килиб колар.
Металомчимисан?Футболни Ф харфини тушунасанми?
Тахминан 3500 та одам бор эди. Шу уйини куриб бир нарсага амин булдимки, кеча пахтакор хохласа ютарди. Футболчилар ва мураббий уртасида катта низо борлиги ойнадак куриниб турибди. Максимни гапини хеч кайси футболчи бир тийинга омаяпти Манга энг еккан жойи уйин тугагандан кейин пахтакор мухлислари Максим аут деб бакиришгани ёкди. Хулоса шуки максим пахтакор бош мураббийи экан пахтакор футболчилари ютказаверишади ёки энг купи бн дурранг килишади. Бу имкониятдан насаф чемпион буламан деса фойдаланиб колиши шарт.
НАСАФ эса дунёда!!!! Саломат булинг...