"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди
01 sep 20:00
News
"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди
Монако – Ланс 1:1
Гол: 84 - Денис Закария, 90+4 - Пшемыслав Франковский
1 сентябрь, 18:00 | "Луи II"
Monaco Denis Zakaria - 84' Ligue 1 . Round 3 01/09/2024, 19:00
Lens Przemyslaw Frankowski - 90' Stadium: Stade Louis II, Monaco, 9030 spectators Referee: Willy Delajod
Монако - Кён, Тесе, Синго, Мависса, Оуттара, Закария, Магасса, Бен Сегир, Минамино, Аклиуче, Балоган.
Ланс - Самба, Градит, Ҳусанов, Медина, Агилар, Томассон, Диуф, Чавес, Зарури, Сотока, Саид.
Учрашув якунланди
90+4. ГООООЛ. Пшемыслав Франковский пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди
Ҳакам ВАРга қаради ва "Монако" дарвозасига пеналти белгилади
Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди
90. Ҳамзат Ожедираннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди
87. Давид Коста ажойиб ҳаракат қилди ва узатмани амалга оширди, бироқ мезбонлар ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди
84. ГОООЛ. "Ланс"нинг бекор бўлган голидан беш дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни очишди. Закария ҳисобни очди
Ҳакам ВАРни кўрди ва голни бекор қилди
78. ГООООООЛ. Мезбонлар майдон марказида қўпол хатога йўл қўйди. "Ланс" тезкор қарши ҳужумнга ўтиб кетди ва Реми Ласcарининг ҳисобни очди
74. Минаминонинг зарбасига Ҳусанов қалқон бўлди ва тўпни қайтарди
72. Флориан Сотока дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади, бироқ дарвозабоннинг ажойиб ҳаракатлари голни олдини олди
71. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини "Ланс" ҳимоячилари бартараф этишди
68. Реми Ласcари рақиб футболчисининг либосидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди
65. "Монако" устози Болагун бугун Ҳусановга қарши ҳеч қанддай қаршилик кўрсата олмаслигини тушуниб етди ва уни ҳам захирага олди
64. Ҳар икки жамоа бир нечтадан футболчи алиштирмоқда. Шунингдек, ҳакам об-ҳаво иссиқ бўлгани сабабли жамоаларга сув ичиб олиш учун бир дақиқа имконият берди
58. Флориан Сотоканинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди
57. Мезбонларнинг хавфли жарима зарбасини Ҳусанов боши билан қайтариб юборди
55. Вандерсон огоҳлантирилди
54. Минамино дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, унинг зарбасини сўнгги сонияда ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди
53. Ҳусанов рақиб ҳужумини қўполлик билан бузди, бироқ хавфли ҳужумни тўхтата олди
52. "Ланс" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлади. Агиларнинг навбатдаги узатмасини дарвозабон ушлаб олди
49. Тўп мезбонлар ҳимоячининг қўлига тегди, бироқ ҳакам пеналти йўқ деб ҳисоблади
48. Ремй Ласcари рақиб майдончасига кириб борди ва зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ омадсиз
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
40. Меҳмонларда мажбурий ўзгариш. Давид Коста Зарурининг ўрнига майдонга тушди
38. Элиессе Бен Сегҳир тўп билан рақиб майдончасига кириб бораётганида Ҳусанов унга қаршилик кўрсатди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди
35. Рубен Агилар огоҳлантирилди, бу меҳмонларнинг иккинчи ҳимоячисига кўрсатилган сариқ бўлди
34. Ҳусанов яна бир бор Фоларин Балогунга "Ланс" майдончасида ким хўжаен эканлигин кўрсатиб қўйди. У яна бир бор рақиб ҳужумчисига ҳеч қандай имконият қолдирмади
31. Агиларнинг зарбаси тўсинга тегди ва тўп яна Рубенга келиб тушди ва тезда тўпни Уэслига узатди. Аммо Саид бўш қолган дарвозага икки метрдан гол ура олмади. Учрашувдаги энг хавфли вазиятларни меҳмонлар яратишди
30. "Ланс" жарима майдончасига узатилган тўпни Ҳусанов боши билан қайтариб юборди
28. Уэсли Саид рақиб майдонига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ
27. "Ланс" учрашувдаги илк хавфли ҳужумини ташкил қилди, Рубен Агиларнинг узатмасига ҳужумчи етиб кела олмади
23. Ҳусанов ҳозирда "Арсенал"дан 40 миллионга сотиб олиган Фоларин Балогунга ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти
21. Манес Аклиуш дарвозабон билан бирга бир чиқишга эришди ва зарба йўллади. Бироқ ҳужумчи офсайдда экан
17. Манес Аклиушнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
14. "Ланс" футболчилари ҳам аста-секинлик билан ҳужум қилишни бошлади. Улар бурчак зарбасига эга бўлишмоқда. Аммо мезбонлар дарвозабони яхши ҳаракат ққилди
10. Элиессе Бен Сегҳирнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Ҳозирча устунлик тўлиқ мезбонларда. "Ланс" ҳимоядан чиқа олмаяпти
9. Учрашувдаги илк огоҳлантириш ҳам меҳмонлар вакилига кўрсатилди. Жонатан Гради огоҳлантирилди. "Монако" яхши жарима зарбасига эга бўлди
8. Минамино яхши вазиятга чиқиб боришга ҳаракат қилди, бироқ Абдуқодирнинг қаршилиги сабабли дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.
5. Учрашувнинг илк хавфли ҳужумини мезбонлар ташкил қилди. Манес Аклиушнинг зарбасига аниқлик етишмади. Чиқиб кетган тўпни эса Ҳусанов ўйинга бошлаб берди
Учрашув бошланди
Comments