Latest news

07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  0 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  3 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  19 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  21 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  6 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър News

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика