Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  11 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  126 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Суперлигада тоза ўйин вақти ошди News

Суперлигада тоза ўйин вақти ошди

Лига мавсум аввалида антифутболга қарши чора қўллашга қарор қилди.

Март ойидан эътиборан ўйин вақтини сунъий чўзишга ҳаракат қилаётган футболчи, расмий ёки клуб жаримага тортилмоқда.

Ярим мавсум давомида Суперлиганинг 29 нафар футболчиси ўйин вақтини чўзгани учун жарима тўлади. Бундай футболчилар "Сурхон"да 5 ва "Андижон"да 4 нафарни ташкил этади. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Насаф", "Нефтчи", "Сўғдиёна", шунингдек, "Олимпик" футболчилари 3 мартадан вақт чўзгани учун огоҳлантирилган.

Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов устозлик қилаётган ОКМК ҳамда "Динамо" футболчилари бу борада қолганларга ўрнак бўлганини қайд этиш керак. Ортда қолган 13 та тур давомида уларнинг бирорта футболчиси вақт чўзгани учун огоҳлантирилмаган.

Фейр плей қоидасига бўлган интилиш тоза ўйин вақти борасидаги статистикага ижобий таъсир кўрсатган. Қуйидаги инфографикада 2023 йилги тўлиқ мавсум ҳамда 2024 йилги ярим йиллик хулосаси акс этган. Фақатгина "Насаф" клубини инобатга олмаса, қолган барча клуб ўз ҳолатини яхшилаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика