Latest news

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  12 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  425 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Шапаренко қаҳрамонга айланган учрашувда Украина Словакияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Шапаренко қаҳрамонга айланган учрашувда Украина Словакияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди

«E» гуруҳидан ўрин олган Словакия – Украина учрашуви якунланди.

Евро-2024

"E" гуруҳи. 2-тур

Словакия – Украина 1:2

Гол: 17 - Иван Шранц (Лукаш Гараслин), 54 - Николай Шапаренко (Александр Зинченко), 80 - Роман Яремчук (Николай Шапаренко)

Дюссельдорф. «Меркур Шпиль-Арена». 18:00

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Стюарт Берт, Дэн Кук (иккиси – Англия)

VAR: Бастиан Данкерт (Германия)

AVAR: Дэвид Кут (Англия), Кристиан Дингерт (Германия)

Тўртинчи ҳакам: Сердар Гюзюбююк (Нидерландия)

Словакия: 1.Дубравка, 2.Пекарик, 3.Вавро, 8.Дуда, 9.Боженик, 14.Шкриньяр, 16.Ганцко, 17.Гараслин, 19.Куцка 22.Лоботка, 26.Шранц.

Украина: 12.Трубин, 7.Ярмоленко, 10.Мудрик, 11.Довбик, 13.Забарний, 14.Судаков, 17.Зинченко, 18.Бражко, 19.Шапаренко, 22.Матвиенко, 24.Тимчик.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

80. ГОООЛ. Роман Яремчук ҳисобни ўзгартирмоқда. Унга Шапаренко ажойиб узатмани берди

74. Мудрик дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди

70. Учрашув шиддати анча тушиб кетди, Украина термаси ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда, словаклар эса ҳимояланмоқда

60. Ўзгариш: Ондрей Дуда ва Роберт Боженик майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Давид Стрелец ва Ласло Бенеш майдонга тушди

54. ГОООЛ. Шапаренко ҳисобни тенглаштирди, Зинченкодан ассист

51. Мудрик қанотдан зўр кириб борди ва тўпни Добвикка узатди, бироқ ҳужумчининг зарбаси ўхшмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

44. Лукаш Гараслиннинг узоқдан йўллаган зарбасини Штурбин қийинчилик иблан бурчакка чиқариб юборди

43. Зинченконинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтармоқда

34. Украина яна бир яхши имкониятдан фойдалана олмади. Александр Тимчикнинг зарбаси устунга тегмоқда

29. Бу сафар Ярмоленко яхши имкониятдан фойдалана олмади. Украиналиклар ҳам аста-секин ҳужумлар сонини ва сифатини оширишмоқда

28. Довбик рақиб майдончасида ажойиб ҳаракат қилди ва зарба йўллади, бироқ Пекарик тўпни бурчакка чиқариб юборди

23. Мудрик ажойиб ҳаракат қилди, бироқ унниг зарбаси жуда нонаиқ чиқди

21. Ҳозирча Петров шогирдлари рақибга қарши ҳеч нима қила олмаяпти. Уларнинг ҳеч бир ҳужуми ўхшамаяпти

 

17. ГОООЛ. Иван Шранц ҳисобни очди, унга Лукаш Гараслин тўпни узатганди

17. Давид Ганцконинг яқин масофадан йўллаган жарима зарбасини дарвозабон қайтрамоқда

13. Владимир Бражконинг зарбасини Дубравка қийинчиликсиз ушлаб олди

11. ТРУБИН... Иван Шранцнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини украиналик дарвозабон қайтармоқда

10. Лукаш Гараслин рақиб ҳимоясидан осонлик билан ўтди ва зарба йўллади, Трубиндан навбатдаги сейв

8. Лукаш Гараслиннинг зарбасини Трубин қийинчиликсиз ушлаб олди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика