Latest news

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди News

Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Руминия – Украина баҳси якунланди.

Руминия — Украина 3:0

Гол: 1:0 – 29 Станчу, 2:0 – 53 Марин, 3:0 – 57 Дрэгуш.

Руминия – Ницэ, Рациу, Буркэ, Дрэгушин, Банку, Станчу (Раковитан, 87), Марин, Марин (Рус, 75), Ман (Хаджи, 62), Дрэгуш (Пушкаш, 75), Коман (Михэилэ, 62).

Украина – Лунин, Конопля (Тымчик, 72), Матвиенко, Забарный, Зинченко, Степаненко (Бражко, 62), Шапаренко (Яремчук, 63), Мудрик, Судаков (Малиновский, 83), Цыганков (Ярмоленко, 63), Довбик.

Огоҳлантиришлар: Конопля (67), Марин (79).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. Мудрикнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

79. Украиналикларнинг навбатдаги ҳужуми голга айланишига Нице йўл қўймади.

77. Судаковнинг зарбаси хавфли бўлди, рақиб посбони дастлаб тўпни қўлидан чиқариб, сўнгра эгаллаб олди.

71. Судаковнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

68. Конопля ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

65. Стандарт вазиятдан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпга Ярмоленко ноаниқ зарба йўллади.

62. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар рўй берди.

57. ГОЛ! Дрэгуш бурчак зарбасидан сўнг осонлик билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.


56. Руминлардан кетма-кет икки хавфли зарба, бирини ҳимоячи, бирини Лунин қайтарди.

53. ГОЛ! Марин узоқ масофадан Лунин қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.


50. Судаковнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим Команнинг хавфли зарбаси билан бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Довбик Мудрикнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади.

39. Бурчак зарбасидан сўнг тўп Лунин қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

38. Ман хавфли зарбаси билан украинларга жавоб қайтарди. Бироз ноаниқ.

36. Мудрикнинг узатмасидан кейин Дрэгушин қайтарган тўп ўз дарвозаси томон йўл олишига бир баҳя қолди.

29. ГОЛ! Луниннинг хатосидан сўнг Станчу руминияликларнинг биринчи зарбасини суперголга айлантирди.

 

27. Руминияликлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма эса рақиб футболчилар томонидан қайтарилди.

22. Довбикнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

18. Судаков ҳужум чоғи қоидабузарлик ишлатди.

12. Довбик рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

8. Коман узоқ масофадан зарба йўллади, Лунин ўз ўрнида.

7. Украиналиклар илк дақиқаларда устунлик қилмоқда. Ушбу дақиқада жамоа футболчиларининг зарбасига руминлар блок қўйишди.

3. Украиналикларда хавфли вазиятга юзага келди. Довбик тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

1. Учрашув бошланди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика