Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  96 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment" News

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Футболчи ва мухлисларн ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. "Локомотив"га қарши кечган сўнги тўқнашувни ўрганиб чиқдик ва хатоларни тўғирладик. Тўпга эгалик қилиш ва кўпроқ ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Ўз олдимизга қўйган вазифани яхши удалладик деб ўйлайман.

- Аввалги учрашувларда жамоа фақатгина бир бўлим яхши ўйнаётганидан нолиган эдингиз. Бугунги ўйинда жамоангиз икки бўлим ҳам яхши ҳаракат қилди. Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Иккинчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда-жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив"га қарши баҳсда нақд 14та кераксиз хатолар қилдик. Бугунги учрашувнинг 30-дақиқасида ҳам бундай хатолар қилдик. Рақиб ҳам бугун яхши ўйнади. Шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кун камроқ вақтимиз бор эди.

- "Сўғдиёна" жамоаси кучли ҳужумчиларга эга эканлигини биламиз. Сўнги ўйинларда кўп гол ураётган Люпче Дориевни зарарсизлантириш режасини тузиб чиққан эдингизми?

- Дориев қайси футболчимизнинг зонасида пайдо бўлса, ўша футболчи унга қарши ўйнаши кераклигини айтгандим. Қўшимча режа ва персонал ҳимоя бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ эди. Ким унга яқинроқ бўлса, ўша футболчи уни ёпиши керак. Биз ўзимизнинг ўйинмизни яхшилашимиз керак. Рақиб футболчилари ҳақида ўйлашга вақт йўқ.

- Силванус Нимели бугун қайдномадан жой олмади. Бунга сабаб нима? У жамоадан кетади деган хабарлар қанчалик рост?

- No comment. Кейинроқ расмий маълумот берамиз. Жамоамизнинг матбуот хизмати яқин орада тўлиқ маълумот беради.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика