Latest news

12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  1 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  13 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  10 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11

Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди News

Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди

Бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.


Локомотив — ОКМК 0:2 (ТУГАДИ)
14 май, 19:00
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, МАҳмуд Турдиев
Захира ҳаками: Достон Мирзараимов
ВАР: Раҳимбек Каримов
АВАР: Розиябону Юсупова
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Зoҳир Акрамхонов.

Гол: Миржамол Қосимов 84, 0:1, Хуршид Ғиёсов (Азиз Баҳромов) 87, 0:2

"Локомотив": 32. Суҳробжон Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 6.Шерзоджон Комилов, 7.Сардор Абдунабиев (11. Иззатилла Абдуллаев, 90), 8.Дамьян Крайишник (27. Собит Синдаров, 61), 10.Иван Булатович (77. Лазизбек Мирзаев,90) 17.Санжар Турсунов, 22.Мухаммаданас Хасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмаилов
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 19. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24. Азамат Комилов, 28. Қувончбек Абраев, 29. Ҳамидуллоҳ Мамажонов, 49. Шоҳрух Худойберганов, 

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Рахманов, 4.Миржамол Қосимов, 8.Баҳтиёржон Қосимов ( 31. Шоҳруҳ Абдухалилов,90) 10.Хуршид Ғиёсов, 14.Азизбек Бахрамов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27. Али Абдураҳмонов, 66), 28.Арихиро Сентоку, 77.Нодирбек Абдураззоқов (99. Иракли Руҳадзе, 66)
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 11. Муроджон Тошматов, 21. Саидафзалхон Ахроров,, 40. Жавоҳир Набиев, 88. Мурат Эрматов, 95. Милан Шкрбич, 

Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов ("Локомотив") 20, Азиз Холмуродов (ОКМК) 24, Абдулазизхон Абдурашидов ("Локомотив") 48, Дамьян Крайшник ("Локомотив") 51, Абдуллоҳ Йўлдошев ("Локомотив") 66, Собит Синдаров ("Локомотив") 72, Иззатилла Абдуллаев ("Локомотив") 90


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Иззат Абдуллаев 

90. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Бахтиёр Қосимов ўрнига Шоҳруҳ Абдухалилов тушди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Локомотив", Иван Булатович ўрнига Лазиз Мирзаев, Сардор Абдунабиев ўрнига Иззатилла Абдуллаев тушди. 

87. ГОЛ. ОКМК ҳамма кучини сўнгги дақиқаларга олиб қўйган экан. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида хотиржам зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

84. ГОЛ. ОКМК учрашувда ҳисобни очди. Миржамол Қосимов аниқ ва чиройли зарба билан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди.

72. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Собит Синдаров

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив"нинг ёш футболчиси Абдуллоҳ Йўлдошев сариқ карточка билан жазоланди. 

66. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Нодир Абдураззоқов ўрнига Иракли Руҳадзе, Азиз Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов тушди.

63. ЗАРБА. "Локомотив" хавфли ҳужум ташкил қилди. Йўлдошевнинг кучли зарбасини Валижон Раҳимов бартараф этди. ОКМК кипери ҳозирча рақибнинг 2 та шундай хавфли зарбасини қайтарди. 

61. ЎЗГАРИШ ."Локомотив", Дамьян Крайишник ўрнига Собир Синдаров туширилди. Крайишник жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. 

60. Ўйинда кескинлик юқори. Кураш эса қаттиқ кечмоқда. 

51. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив", Дамьян Крайшник

48. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив" футболчиси Абдулазизхон Абдурашидовга сариқ карточка кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

40. Ўйинда тенглик сақланиб турибди. 

34. ОКМК қарши ҳужумдан фойдалана олгани йўқ. 

30. "Локомотив" ҳужумлар сонини оширди. Ўйин жонланди. 

24. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Азиз Холмуродов рақибини жарима майдончасига жуда яқин жойда қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. 

20. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов Нодир Абдураззоқовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

16. ЗАРБА. Ҳужум қилиш навбати ОКМКга. Нодир Абдураззоқовнинг боши билан йўллаган зарбаси Суҳроб Султоновга муаммо туғдирмади. 

13. ЗАРБА. Ўйиндаги илк кескин вазият. Турсуновнинг заргарона узатмасини Булатович боши билан дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 

11. Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтмоқда. Ҳужумлар зарбагача бораётгани йўқ. 

2. ЗАРБА. Санжар Турсуновнинг зарбасини Валижон Раҳимов қайтарди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига қараб кетаётганди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика