Latest news

08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  1 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  12 02:29Левандовски масаласи ёпилди  4 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  8 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5

Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубогида қатнашади, фақат... News

Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубогида қатнашади, фақат...

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этадиган бўлди.

Хабарингиз бор, Париж Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этадиган Осиё Кубоги мусобақаси 15 апрель куни старт олади ва бу турнир ФИФА кунлари доирасида ўтказилмайди. Шу боис клублар ўз футболчиларини бундай мусобақаларга қўйиб юборишни истамайди, аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакилларининг ЦСКА билан музокаралари ижобий якун топган ва Москва клуби Аббос Файзуллаевга рухсат берган.

Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи 26 апрель куни Доҳага учиб боради. Бу дегани у терма жамоага чорак финалдан бошлаб кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турни 17 апрель куни Малайзияга қарши ўтказади. Шунингдек, 20 апрелда Кувайт, 23 апрелда эса Вьетнам билан баҳс юритади.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика