Latest news

15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  0 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  10 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  1 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  23 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  4 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  13 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади News

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади

Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қозоғистон Премьер-лигасининг 3-турида Чимкентнинг "Ордабаси" клуби Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қизиғи шундаки, мезбон клуб раҳбарлари жамоани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган ОАВ вакилларини стадионга киритмаган. Бу ҳақда таниқли блогер Арман Пирманов маълум қилди.

Пирмановнинг ўзи ҳам "Ордабаси"да фаолият юритади. Аммо раҳбарият жамоага PR керак эмас деган важ билан ўйинга келган блогерларга рухсат бермаган.

“Биз бир кун олдин аккредитация учун рўйхат тақдим этдик. Улар эртага ҳаммаси тайёр бўлишини айтишди. Эртага эса “Ордабаси”га реклама керак эмас, усиз ҳам ривожланганмиз”, дея бизни киритишмаяпти. “Ўзим “Ордабаси”да ишлайман ва бу воқеадан сўнг, эҳтимол, ишимни ташлайман”, — деди Арман Пирманов Instagram'даги саҳифасида.

Маҳаллий блогер Чимкент клубининг бундай гапларни айтиши ақлга сиғмаслигини, айтди.

"Мен мамлакатдаги энг машҳур YouTubeр'ларни олиб келдим, улар ўз каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бепул реклама қилишга рози бўлишди. Бундай фуқароларнинг ҳаммасини бир жойга жамлаганимиздан сўнг атиги бир дақиқага стадионга кира олдик, кейин ҳаммани ҳайдаб юборишди. Бу шармандалик!" - дейди спорт блогери.

У нафақат “Ордабаси”, балки мамлакатнинг барча клубларини ОАВга эътиборни кучайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, беллашувда мезбонлар таркибидаги ягона голга ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика