Latest news

08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  3 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  142 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  20 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас" News

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас"

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсон жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан аввалги машғулот жараёнида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

61 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши керакли натижа қайд этиш учун унинг шогирдлари бор кучини сарфлаши керак. 

"Биз узоқ вақт давомида бир хил даражадаги жамоани сақлаб тура олмаймиз, чунки футбол тўқнашувларга бой спорт тури ҳисобланади ва ҳамиша жароҳатлар учраб туриши табиий. 

Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бундай жамоага қарши саксон ёки тўқсон фоиз кучни сарфлаган ҳолда ҳаракат қилиш етарли эмас. Биз бор имкониятимизни юз фоиз намойиш этишимиз керак. Қолаверса, камроқ хато қилишга уринамиз", — деди норвегиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика