Latest news

02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  13 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  0 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  3 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  0 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  49 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  14 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  45 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0

Суперлига. Абдихолиқовнинг голи инобатга олинмаган ўйинда "Пахтакор" ва "Насаф" муроса кўчасини танлади News

Суперлига. Абдихолиқовнинг голи инобатга олинмаган ўйинда "Пахтакор" ва "Насаф" муроса кўчасини танлади

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" — "Насаф" 0:0

"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Рустам Чориев.

ВАР: Аскер Нажафалиев

АВАР: Руслан Серазетдинов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Жамшид Имомов

"Пахтакор": 35. Павел Павлюченко, 77. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 2. Беҳруз Асқаров, 22. Умар Адҳамзода, 15. Диёр Ортиқбоев, 27. Сардор Собирхўжаев, 8. Диёр Холматов, 17. Достон Ҳамдамов, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 75), 10. Драган Черан.

Захира: 12. Владимир Назаров, 14. Нурлан Ибраимов, 18. Саидумархон Саиднуруллаев, 19. Суннатилла Поёнов, 20. Дилшод Абдуллаев, 24. Кирилл Тодоров, 31. Муҳаммадали Усмонов, 40. Кими Мерк.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (88. Марко Станоевич, 53), 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Виктор Да Силва (10. Бобир Абдихолиқов, 53), 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (2. Алибек Давронов, 53), 32. Зоран Марушич (30. Темур Чогадзе, 74), 70. Жамбули Жигаури (77. Ойбек Бозоров, 74).

Захира: 91. Зафар Сафоев, 21. Дониёр Нарзуллаев, 27. Ислом Кенжабоев, 44. Шаҳзод Акрамов.

Огоҳлантириш: Беҳруз Асқаров (38), Бобир Абдихолиқов (68), Игорь Голбан (89), Диёр Ортиқбоев (90+3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Чераннинг кексайгани билинди. Сербиялик ҳужумчи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда чаққонроқ ҳаракат қила олмади.

90+3. Ортиқбоев огоҳлантирилди ва "Пахтакор" дарвозасига жарима зарбаси белгиланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБА! Чераннинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди. "Насаф" дарвозабонини ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган лидерлар рўйхатига киритаверинг.

89. Бировга қўл кўтариш адолатдан эмас, аммо футбол ҳакамининг қўл кўтариши адолат таъминланишига хизмат қилади. Голбан огоҳлантирилди.

89. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Неъматовдан сейв!

86. Яна бир қоидабузарлик. Майдонда норозилик ҳукм сурмоқда. Охирги марта тасодифан мушугимнинг думини босиб олганимдан бери бундай драматик томошани кўрмагандим.

82. "Насаф"да хавфли жарима зарбаси юзага келди. Тўп ёнида Муҳитдинов. Хўш, у нимани мўлжалга олмоқчи: дарвоза тўриними ёки унинг ортидаги бўш скамейкага қўниб турган чумчуқними?

79. Ўйин жуда шиддатли ўтмоқда, ҳатто тўп ҳам асабий кўринади.

74. "Насаф"да икки, "Пахтакор"да битта ўзгариш рўй берди.

ГОЛ отмен! Абдухолиқов қанотдан узатилган тўпга "Марадона" услубида зарба бергани учун ҳакам томонидан сариқ карточка мукофоти билан тақдирланди.Бобирни "Пеле" деб аташарди, аслида "Марадона" экан-ку!

66. ГОЛ! Мана, Абдихолиқовнинг 8-мартга қандай совға тайёрлаб қўйганини барчамиз билиб олдик. ВАР вазиятни текширмоқда.

64. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Марушич Абдухолиқовни қулай вазиятга чиқарди. Бобур эса кули зарб билан рақиб дарвозасига ҳаво киритишга муваффақ бўлди. "Пахтакор" ҳимоячиси эса бу вазиятда қарши ҳужумни бошлаб юборганди.

57. Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тўхталишдан фойдаланган футболчилар томоқларини ғарғара қилиб олишди.

55. Холдорхонов рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам бу ҳолат пенальти белгилашга асос бўлмаслигини билдирди.

53. "Насаф"да биратўла уч ўзгариш содир бўлди.

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мозговойнинг бош билан йўллаган зарбаси "Пахтакор" мухлисларининг чўнтагидаги ҳапдорисини қидиришга мажбур этди.

48. Абдумажидов олисдан рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо Неъматов — "Нексия-2".

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Чераннинг диплом иши ёқлашга арзирли узатмасидан сўнг Ҳамдамов рақиб дарвозасини эмас, рақиб дарвозабонини нишонга олди ва ниятига етди. Неъматовдан сейв!

38. Асқаров Да Силва томон "Он Бак" услубида ташлангани учун ҳакам томонидан камроқ жанговар фильмлар томоша қилиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилди

36. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Раҳматов бошлаган ҳужумни Марушич давом эттирди, аммо у Мозговойни Мбаппе деб ўйлаб юборди. Шу боис, "Пахтакор" дарвозабони тўпни ўйинга киритади.

32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Да Силванинг яқин масофадан яримқайчи услубида йўллаган айланма зарбасини Павлюченко эгаллаб олди.

28. Абдураҳматов "Кичкина деманг бизни... " дея бошланадиган нақлни амалда исботлади. Жарима зарбаси.

25. Холматов Акобирхўжа Шукуруллаевга зарба йўллаш учун пас берди, аммо ҳакам ўз маҳоратини намойиш этишни истамасдан, дарвозабонга хос ҳаракат амалга оширди.

21. Ҳамдамовнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

20. Раҳматов жамоасини қарши ҳужумга бошлади ва ўзи давом эттирди. Аммо ҳужумни якунлайдиган "Насаф" футболчиси топилмади.

16. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Холдорхонов бош билан зарба йўллаганди, Неъматов эса бугун ўзи қуриқлаб турган чизиқдан пашшаниям ўтказмоқчи эмаслигини кўрсатиб қўйди.

14. Ўйиндаги дастлабки фол. Аслида Раҳматов рақибини бағрига босмоқчи эди. Фақат оёқлари билан.

12. Марказий учрашув бўлишига қарамасдан, "Пахтакор" стадони мухлислар билан тўлиб-тошган деб айта олмаймиз. Келинг, яхши гумон қиламиз, стадионга келаётганлар Тошкент кўчаларида "пробка"да қолиб кетгандир, автомобили йўқлар эса автобус ёки метрога сиғмай қолиб, кейингисини кутиб тургандир.

9. "Пахтакор" футболчисининг зарбаси Тошкент об-ҳавоси сингари кўриниш олди.

6. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Холматовнинг зарбаси билан якунланди. Футболда дарвоза энини кенгайтириш ҳақидаги ҳеч гап-сўзлар йўқ ҳозирча.

4. Марушич рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Аммо адолат байроғини кўтариб олган лайнсмен қўлларини олдинга чўзди.

Бугун "Пахтакор" оқ, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

1. Учрашув бошланди! Бугун қандай кун эканлигини эркаклар яхши билишади. Шундай экан, телевизор пулти кўпчиликка тегмаслиги аниқ. Шу боис, ўйин жараёнини матнли кўринишда биргаликда кузатиб борамиз. Бугун ҳаяжонли ўйин гувоҳи бўлишимизга шубҳа йўқ. Сўнгги марта барча "метан заправка"лар очилиши тўғрисидаги янгиликдан бери бунчалик ҳаяжонга тушмагандим.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун нафақат турнинг, балки чемпионат марказий ўйинларидан бирини биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика