Latest news

01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  0 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  5 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  2 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  6 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  7 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2

“Манчестер дербиси”да “шаҳарликлар” камбек қилди ва "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди News

“Манчестер дербиси”да “шаҳарликлар” камбек қилди ва "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

АПЛнинг 27-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунланди.

"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:1 LIVE

3 март, 20.30, "Этихад Стэдиум"
Гол: 8 - Маркус Рэшфорд (Бруну Фернандеш), 56 - Фил Фоден (Родри), 80 - Фил Фоден (Хулиан Альварес), 90+2 - Эрлинг Холанд (Родри)

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Стоунз, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Доку (Хулиан Альварес, 59), Холанд.

"Манчестер Юнайтед" – Онана, Диогу Далот, Эванс (Вийи Камбвала, 69), Варан, Линделеф, Каземиро, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну, Гарначо, Рэшфорд (Антони, 74).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+2. ГОООЛ. Холанд дарвозабон билан бирга бир чиқди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди

Ҳакам иккинчи бўлимга саккиз дақиқа қўшиб берди

87. Мезбонлар голдан сўнг рақиб майдончасида ҳужум ташкил этишда давом этмоқда.

80. ГОООЛ. Фоден дубль қайд этмоқда. Ҳозиргина ҳакам рақиб дарвозасига пенальти белгиламаганди. Бу голни Толибжон Қосимов қандай қабул қилганини кўрганизда, сиз ҳам ҳакамни сотилган деб ўйлаган бўлардиз

79. Гарноча жарима майдончасининг ичида йиқилди. Бироқ ҳакам жим. Буни кўраётган Толибжон Қосимов ҳакам томон «илиқ» фикрлар билдирмоқда

74. Ўзгариш: Антони майдонга тушди. У Рэшфордни алиштирди

71. Уокернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

69. Ўзгариш: Вийи Камбвала Эвансни алиштирди

68. Огоҳлантириш: Варан Холандга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

59. Ўзгариш: Хулиан Альварес Докуни алиштирди

56. ГОООЛ. Фодендан ажойиб жавоб. Фил супер гол урмоқда

53. Иккинчи бўлим анча сокин бошланди. Ҳозирча мезбонлар ҳужумлар билан рақибни қийнаб қўя олмаяпти

50. Докунинг аниқ зарбасини Онана қайтармоқда. Ҳозирча камерунлик дарвозабон ажойиб ҳаракат қилмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

45. Ҳозир Холанд нима қилди. Бўш дарвозага 2 метрдан гол ура олмади. Бугун ҳақиқатдан мезбонларнинг кунига ўхшамаяпти

44. «Шаҳарликлар» МЮни ўз майдончасининг ичида «қамамоқда». Ҳозирча меҳмонлар максимал даражада ҳимояланишмоқда

42. Де Брюйне ўзига ҳос бўлмаган зарба йўллади. Бельгиялик футболчининг зарбаси осмонга учмоқда

35. Де Брюйненинг навбатдаги зарбасига ҳам аниқлик етишмади. Ҳозирча мезбонларга аниқлик етишмаяпти

33. Родрининг аниқ ва кучли зарбасини Онана ажойиб тарзда қайтармоқда

32. Холанднинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ҳозирча меҳмонлар Эрлингга ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти

Учрашувнинг дастлаки 30 дақиқаси якунланди. Ҳозирча тўпга эгалик қилиш 71-29 мезбонлар фойдасига. Бироқ ҳисобда меҳмонлар олдинда боришмоқда

30. «Ман Сити» рақиб майдончасининг ичига қийинчиликсиз кирмоқда. Бироқ сўнгги зарбада хатоликлар бор. Ҳозир ҳам Докунинг зарбасига аниқлик етишмади

23. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бироқ яна Маркус тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди

19. Фоден дарвозабон билан бирга бир чиқди. Бироқ яна Онана ажойиб ҳаракат қилмоқда

17. Рэшфорд дарвозабон билан бирга бир чиқиши мумкин эди, бироқ ҳужумчи тўпни қолдириб ўзи югуриб кетди

16. де Брюйненинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

15. ОНАНАААА. Кутганмидингиз? Онандан сейв. Фоденнинг зарбасини дарвозабон қайтармоқда

13. Гол уриб олган меҳмонлар яхши ҳимояланмоқда

8. ГОООЛ. Рэшфорд нималар қилмоқда. Узоқдан йўллаган кучли зарбаси олдида Эдерсон ожиз қолди

6. Докунинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. «Қизил иблислар» ҳозирча қийналмоқда

5. Докунинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. «Қизил иблислар» ҳозирча қийналмоқда

4. Холанднинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

2. Фоденнинг зарбаси Далотга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. «Шаҳарликлар» икки дақиқада иккинчи бурчак зарбасига эга бўлди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Manchester City

Phil Foden - 56', Phil Foden - 80', Erling Haaland - 90'

Premier League . Round 27

03/03/2024, 20:30

1
:
3
Finished

Manchester United

Marcus Rashford - 8'

Stadium: Etihad Stadium, 55097 spectators

Referee: Andrew Madley

45'
90'
56'  Phil Foden
56'  Rodri
59'  Jeremy Doku (Julian Alvarez)
80'  Phil Foden
80'  Julian Alvarez
90'  Erling Haaland
90'  Rodri
90'  Phil Foden (Oscar Bobb)
8'  Marcus Rashford
8'  Bruno Fernandes
57'  Erik ten Hag
68'  Raphael Varane
69'  Jonny Evans (Willy Kambwala)
75'  Marcus Rashford (Antony)
82'  Kobbie Mainoo (Sofyan Amrabat)
82'  Alejandro Garnacho (Omari Forson)

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика