Latest news

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  0 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  12 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди News

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

ПФЛ "Навбаҳор" клубига истисно билан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жорий йилнинг 10 январь санасига қадар ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қила олмади. Бироқ клуб футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси томонидан чиқарилган қарорлар ижросини тўлиқ бажарди. 

Ассоциация ҳамда Лига клуб билан боғлиқ қарздорлик масаласи тўлиқ ўрганилгунига қадар трансфер тақиқини олмасликка қарор қилди. Бугун — 21 февралда клуб фарм, U19, U21 ва аёллар жамоаларидан қолиб келаётган мавжуд қарздорлик масаласига тўла ойдинлик киритди. Шунингдек, қўмитага мурожаат қилишга тайёргарлик кўраётган асосий таркиб аъзолари билан келишув имзоланди. 

Эндиликда"Навбаҳор" олдига биринчи галда ёшлар ва аёллар жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиш вазифаси қўйилди. Мазкур қарздорлик дастлабки икки уй учрашувидан кўриладиган фойда ҳисобидан қопланиши кафолатланди. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши натижасида эга чиқадиган даромадни ҳам илк навбатда қарзларни бартараф этиш учун сарфлайди. Келажакда "Навбаҳор" футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиши шарт. Мавжуд ҳолат мавсум давомида кузатилса ва йил якунида ўхшаш масалалар амалда бўлса, клубга нисбатан янада қатъийроқ санкциялар қўлланилади. 

Лига "Навбаҳор" клубининг сўнгги йиллардаги муваффақияти, айниқса, жамоанинг халқаро майдонда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолайди. Мухлислар билан ишлаш, асосий таркибга бўлган талаб ва ёндашув масаласида "Навбаҳор" ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, "Навбаҳор" структурасини тўлиқ профессионал кўринишга келтириш масаласи қайта кўриб чиқилиши шартида Ассоциация клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради. 

Шунингдек, Ассоциация томонидан қўйилган талаблар ижроси бажарилганлиги бўйича ҳисоботни 21 февраль куни тақдим этган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубидан ҳам трансфер тақиқи ечилди", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика