Latest news

10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  0 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  7 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  2 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  1 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  6 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  12 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  4 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  1 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12

Сречко Катанец: "Ўзбек матбуотини умуман ўқимайман. Натижага фақат мен жавоб бераман" News

Сречко Катанец: "Ўзбек матбуотини умуман ўқимайман. Натижага фақат мен жавоб бераман"

Осиё кубоги 2-тур доирасидаги Ҳиндистон (3:0) терма жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Аббосбек Файзуллаевлар матбуот анжуманида иштирок этишди

- Аббосбек, сизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйинда бугунгидек ғалаба қозонишимизга нима етмади?

- Барчага раҳмат. Стадионга келган мухлисларга раҳмат. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Суриядан кейин ғалаба қозонишимиз шарт эди. Сурияга қарши ўйин ҳақида гапиришни истамайман. Бор эътиборни Австралияга қарши учрашувга қаратамиз. Ҳозир энг муҳими, тикланиб, кейинги ўйинга тайёрланиш.

- Аббосбек, Австралияга қарши ўйиндаги имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Австралия қоғозда кучлироқ жамоа ҳисобланади. Ғалаба қозона оламизми ёки дуранг ҳам қониқарли натижа бўладими?

- Австралияга қарши ўйин қизиқ бўлиши аниқ. Улар қоғозда кучли бўлиши мумкин, аммо майдонга иккала жамоа ҳам 11 нафар футболчи билан чиқади. Биз Австралиядан кучсизмиз дея олмайман, чунки жамоадошларимга ишончим юқори.

- Аббосбек, U-20 Осиё кубогидаги чемпионликдан сўнг катталар ўртасидаги Осиё кубогида ўйнамоқдасиз. Бу каби юқори даражага мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

- Осиё кубогидаги ғалабадан кейин ўзимга бўлган ишонч ошди. Мусобақадаги ғалаба ажойиб ҳисларни берганди. Шундан сўнг, том маънода, профессионал футболга ўта бошладим. Барибир катталар ўртасидаги Осиё кубоги муҳимроқ. Чунки бу ерда ҳамма профессионал. Бу бошқа даража. Ҳозирги ҳолатда Осиё кубогига тайёрман деб ўйлайман.

- Жаноб Катанец, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Қисқа жавоб бераман: йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Жуда яхши ўйин кўрсатдик.

- Жамоа бугун тўртта ҳимоячи билан ўйнади. Сурияга қарши ўйинда бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Бу нимани англатади? Рақиб ўртасидаги фарқ сабаб шу қарорга келиндими?

- Бешта ҳимоячи дейиш бироз нотўғри бўлади. Учта марказий ҳимоячи десак тўғрироқ бўлади. Терма жамоамизнинг ўтган йилги ўйинларига эътибор берсак, учта марказий ҳимоячи билан ўйнаганимизда, жамоа ишончлироқ кўринганди. "Интер" клуби ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Иккита қанот ҳимоячилари ҳужумда жуда актив. Сиз бешта ҳимоячи билан ўйнасангиз ҳам, улар ҳужум қилишни хоҳлашмаса, ҳеч нарса бўлмайди. Мен ҳеч қачон ўз ҳимоячиларимга фақат ҳимояда туринглар демайман. Австралия бугун тўртта ҳимоячи билан ўйнади. Мен биринчи таймни томоша қилдим. Лекин биринчи бўлимда Австралия деярли вазият ярата олмади. Демак, гап нечта ҳимоячи билан ўйнашда эмас. Сурияга қарши ўйинда ҳам бугунгидек ҳаракат қилганимизда, биз бошқача ўйин кўрсатган бўлардик.

- Ўзбекистон термаси футболчиларининг ўйинидан қанчалик қониқдинг?

- Ажойиб ўйнадик. Улар зўр ҳаракат қилишди, яхши зарбалар беришди, голлар уришди. Замонавий футболда тезкор гол уриб олсангиз, ҳаммаси осон бўлади. Ҳиндистон эса гол ўтказиб юборганидан сўнг босим остида қолди. Ҳисобда ортда бораётганингизда ҳаммаси қийинлашиб кетаверади. Бизда эса жуда тезкор ёш футболчилар бор.

- Ўзбекистон Ҳиндистондан кучлироқ ҳисобланади, аммо бугун ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Бугунги ўйинда Ҳиндистондан айнан қайси жиҳатларда устунроқ бўлдик дея оласиз?

- Ҳа, сиз ҳақсиз. Биз тактик жиҳатдан яхшироқ бўлдик. Агар сизда яхши ўйинчилар бўлса, рақибдан устунроқ бўласиз. Қисқа қилиб айтганда, бизда яхши ўйинчилар бор.

- Файзуллаевнинг терма жамоадаги ўрни ҳақида нима дея оласиз?

- У ҳар доим табассум қилади. Доим яхши ўйин кўрсатади. Нафақат бизда, балки ЦСКА клубида ҳам. Терма жамоа мураббийи сифатида Аббосбек каби ўйинчим борлигидан мамнунман. 20 ёшли футболчи катта ўйинларда ўйнай олиши керак. Ҳозирги футболда 23 ёшли футболчини ҳам иқтидорли дейишади. Аслида, ҳақиқий иқтидор 20 ёшида ҳам катта ўйинларда ўзини кўрсата олади.

- Тактика масаласи қарорларингиз доим эксперт ва журналистлар билан ҳар хил бўлади. Ўтган ўйиндаги тактикани биз бешта ҳимоячи деб таърифладик, сиз эса учта ҳимоячи билан ўйнадик дедингиз. Бугунги тактикамиз 4-5-1 эдими ёки 4-2-3-1?

- Билмадим (кулади). Ҳурмат билан айтаман, мен ўзбек журналистлари нима ёзаётганини умуман ўқимайман. Таржимоним Даврондан ҳам менга ўзбек матбуоти нима деб ёзаётганини ҳеч қачон айтмаслигини сўраганман. Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Журналистларни ҳурмат қиламан, аммо табиатим шундай. Бугунги тактикамиз бўйича хоҳлаганингизча ёзишингиз мумкин.

- Сурияга қарши ўйиндан кейин жуда кўп журналист ва экспертлар Катанец Сергеев ва бошқа ўйинчиларга имконият бериши керак деб ёзишди. Бугун Игорь Сергеев майдонга тушди ва гол урди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Унда менга хат жўнатинглар. Бу хатда менга Австралияга қарши кимлар ўйнаши кераклигини ёзинг. Агар бу режа иш берса яхши, аммо биз мағлуб бўлсак ким жавобгар бўлади? Масала шунда. Журналистлар натижага жавоб беришмайди. Сиз истаган нарсангизни ёза оласиз, аммо натижага мен жавоб бераман. Фарқимиз шунда. Журналистлар терма жамоамиз ичидаги 10% маълумотни билиши мумкин. Қайсидир ўйинчида жароҳат борлиги ва ҳоказо. Олдимизда Австралияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бор эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз.

- Стимач эски дўстингиз. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

- Яхши баҳолайман. Ўйлайманки, унинг ёнида реал фикрлайдиган инсонлар йиғилган. Бу жуда муҳим. Ҳиндистон терма жамоасига омад тилайман.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика