Latest news

17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  4 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   3 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  32

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди News

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ маълум қилди.

2023 йилнинг 11 апрель санасида Лига Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти номига хат йўллаган бўлиб, унда 2024 йилги мавсумда вилоят Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди. 

Шунга қарамай, 2023 йилнинг 14 декабрь куни Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб, "Динамо" стадионини яна бир бор ўрганиб чиқди. Ўрганишлар хулосаси эса мавжуд шароит Суперлига учрашувларини ўтказишга тўсқинлик қилишини яна бир бор тасдиқлади. 

"Динамо" стадионига 2012 йилда Sportmaster майсаси экилган. 5 баллик тизимда майса сифати 3,5, майдонни парваришлаш даражаси 2, майсанинг чидамлилиги 1 баллга лойиқ кўрилган. Майса бутун майдоннинг 90 фоизигача қисмини эгаллаган ва унинг 30 фоиз қисми асосий рангдан фарқ қилади. Илдиз узунлиги 7 см. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу эса майдон дренаж тизимини тўлиқ янгилашни тақозо этади. Майдонда ёввойи майсалар ҳамда зараркунандалар мавжуд. Тупроқ мустаҳкамлиги умумий 10 баллдан 1 балга лойиқ кўрилган. 

Шунингдек, "Динамо" стадионида майдонни парвариш қилиш учун мўлжалланган энг зарур техникалардан бирортаси мавжуд эмас. Бу эса кейинчалик ҳам катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. "Динамо" майдони тўлиқ янгилангач, мазкур майдонни узоқ йиллар бир маромда асраш учун зарур техникани харид қилиш лозим бўлади. 

Динамо 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика