Latest news

23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 23:24"Ал Насср" — НЕОМ. Таркиблар маълум  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:07"Бани Яс" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 22:03"Рексхэм" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  8 21:50"Атлетико" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  5 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2 20:36SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?  5 20:24"Реал" Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттирса, уни жамоага таклиф қилишга тайёр  1 20:08Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"  5 19:57Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" муҳим ўйинда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  16 19:40Англия кубоги. "Арсенал" кутилганидек "Мэнсфилд"ни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди  3 19:27"Олимпик-MobiUz" назорат ўйинида "Металлург"ни мағлуб этди  1

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти News

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти

Хабарингиз бор, Қатарда бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” баҳсида тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишди. “Ал Жаиш” эса мағлубиятга учрагани туфайли гуруҳдан чиқа олмади, ваҳоланки, уларни дуранг ҳам қониқтирарди.
Баҳс якунига етганидан сўнг орадан кўп ўтмай “Ал Жаиш” “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларга техник мағлубият ёзиш кераклиги ҳақида ОФКга мурожаат қилди. Бунга сабаб этиб “Бунёдкор” футболчиси Анвар Ғофуровнинг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида майдонга тушгани кўрсатилган.

Яхши биласиз, Анвар Ғофуров шу йилнинг ўзида дастлаб “Локомотив” (плей-офф), кейин “Бунёдкор” (гуруҳ босқичи) сафида ОЧЛ ўйинларида майдонга тушди. Хусусан Қатардаги беллашувда 6-рақамда тўп сурган Ғофуров майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

“Ал Жаиш” ёзган шикоят хатида футболчининг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида ўйнагани асос қилиб олинган ва уларнинг фикрича, бу ерда регламент бузилган. Бизга маълум бўлишича, ОФК ҳозир шу масалани ўрганиб чиқяпти.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика