Latest news

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Суперлига. Черан "Пахтакор"га Бухорода ғалаба келтирди, ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади News

Суперлига. Черан "Пахтакор"га Бухорода ғалаба келтирди, ҳакам 90+5-дақиқада мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

29 октябрь, якшанба

БУХОРО – ПАХТАКОР - 0:1  

Бухоро. "Бухоро" спорт мажмуаси. 17:00

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Жаҳонгир Норалиев 

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR: Жасур Рустамов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Драган Черан 90+6, - 0:1. 

Голга айланмаган пенальти: Драган Черан 90+6 (дарвозабон).

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов (4.Миржалол Жумаев, 87), 5.Дилшод Жўраев (с), 7.Муҳаммаджон Раҳимов (70.Александр Станисавлевич, 67), 8.Аслиддин Турсунпўлатов (9.Жасур Холтўраев, 56), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 77.Асилбек Қаюмов (11.Шоҳруз Норохонов, 46), 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев (6.Беҳзод Камолов, 67), 91.Асилжон Бегимқулов, 94.Фране Икич.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 10.Хумоюнмирзо Иминов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 25.Аббос Отахонов, .

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (10.Драган Черан, 64), 28.Диёр Холматов, 8.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (19.Пшемислав Банашак, 46).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Достон Турсунов, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 30.Метью Стинворден, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммаджон Раҳимов 3, Диёрбек Ортиқбоев 28, Фарруҳ Сайфиев 40, Дилшод Жўраев 76, Азизбек Турғунбоев 76, Лука Кукич 84,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+11. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:1

90+9. Азмиддинов майдонга ўтириб олди, Черан унга ўрнидан туришини айтди

90+6. ГОЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! Пенальтидан йўлланган зарбани Кукич қайтарди, қайтган тўпни Чераннинг ўзи дарвозага йўллади - 0:1

90+5. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам VAR ни томоша қилиб "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилади, тўп Бекзод Камоловнинг қўлига теккан деб топилди 

90+1. Бош ҳакам VAR билан гаплашмоқда, тўп жарима майдони ичида "Бухоро" футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

89. Зарба! Ҳаволатиб узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Кукич тўпни қайтарди

89. УХХ! Эркиновнинг тўп узатишидан кейин Холматов зарба берди, ноаниқ

87. Ўзгариш. "Бухоро". Пўлатов ўрнига Жумаев тушди

86. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Холтўраевнинг фаоллигидан кейин Камолов деярли бирга бир вазиятда қолди, аммо Бекзод зарба бера олмади! 

84. Огоҳлантириш. "Бухоро". Лука Кукич

84. Зарба! "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Эркинов дарвозага йўллади, ноаниқ

82. ЗАРБАААА! Станисавлевич бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Павлюченко қийинчилик билан тўпни қайтарди! 

81. УХХ! Станисавлевичнинг жаримадан узатган тўпи хавфли чиқди, ҳимояга етиб келган Черан боши билан тўпни майдондан чиқариб юборди, мезбонларда энди бурчак тўпи

77. ЗАРБА! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

76. Огоҳлантиришлар. Дилшод Жўраев ва Азизбек Турғунбоев

74. ЗАРБА! "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми, Станисавлевичнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

69. Бош ҳакам VAR ёрдамида голни бекор қилди, сабаби Черан голдан аввал ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнаган экан, ҳисоб 0:0

68. ГОЛ! Драган Черан! Алижонов узатган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1. 

67. Ўзгаришлар. "Бухоро". Раҳимов ва Нихаев ўрнига Камолов ва Станисавлевич тушди

65. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Холтўраевнинг зарбасидан кейин Павлюченко тўпни ушлаб олди

64. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Драган Черан тушди

63. Зарба! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Алижоновнинг чап оёқда берган зарбаси анча ноаниқ кетди

60. Зарба! Захирадан тушган Холтўраев дарвозага аниқ ва кучли зарба берди, Павлюченко тўпни қайтарди. Камига ўйиндан ташқари ҳолат бор экан

56. Ўзгариш. "Бухоро". Турсунпўлатовнинг ўрнига Холтўраев тушди

53. ЗАРБА! Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Бухоро". Асилбек Қаюмов ўрнига Шоҳруз Норхонов тушди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига Пшемислав Банашак тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+3. ЗАРБА! "Бухоро"нинг ҳужуми, Франье Икичнинг зарбаси ноаниқ кетди!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. Зарба! Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

42. УХХ! Ўнг қанотдан Алижонов чап оёқда тўпни ҳаволатиб узатди, Сайфиев тўпни дарвозага йўллашга уринди, зарба ўхшамади

40. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фарруҳ Сайфиев

35. Энди Азмиддиновга шифокорлар ёрдам беришмоқда

34. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Эркинов 2 метрдан дарвозага ноаниқ йўллади!

31. "Бухоро" дарвозабони Лука Кукичга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

30. Бугун "Бухоро" сафида ҳужумчи Маҳмуд Жўрабоев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. У ўтган турда қизил карточка олганди

28. Огоҳлантириш. "Бухоро". Диёрбек Ортиқбоев

22. ЗАРБА! Ҳожимат Эркинов рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ўткир бурчакдан аниқ ва кучли зарба берди, Лука Кукич тўпни қайтарди ва кейин ушлаб ҳам олди. 

19. Иззатилла Пўлатовга шифокорлар ёрдам беришмоқда

17. Бугун "Пахтакор"ни Азизбек Турғунбоев сардор сифатида майдонга олиб тушган.

10. Зарба! "Бухоро"да жарима тўпи, олдиндан ўйланган комбинациядан кейин Қаюмов зарба берди, ноаниқ!

8. УХХ! Бурчакдан Турғунбоев узатган тўпни Азмиддинов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

3. Огоҳлантириш. "Бухоро". Муҳаммаджон Раҳимов

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика