Latest news

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  4 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади" News

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг, Ашхабод клуби бош мураббийи Сердар Гелдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

- Ўйинга тайёрлаган режамиз иш бермади дедингиз? Режангиз ҳақида қисқача айтиб бера оласизми, сабаби биринчи таймда жамоангиз ҳимоядан ҳужумга ўтишди муаммога дуч келди. Ҳимоячилар тўпни ўзида кўп ушлаб туришди.

- Биз сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди.

- "Ахал" жамоаси ўз ўйида "Ал-Файҳа"ни мағлуб этди. Кейинги учрашувда "Пахтакор" Туркманистонга боради. "Ахал" кейинги учрашувда "Пахтакор"га муаммо туғдира оладими?

- Ўз ўйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг қўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика