Latest news

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Coca Cola Суперлигаси. 11 та сариқ ва 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Андижон" камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлигаси. 11 та сариқ ва 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Андижон" камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин эгаллаган "Сўғдиёна" – "Андижон" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

22-тур

СЎҒДИЁНА– АНДИЖОН 1:2

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Еплан Нуржанов

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 1:0 — 13, Люпчо Дориев, 1:1 — 78 (пенальти), Рубин Хебай, 1:2 — 86, Фарҳоджон Соҳибжонов

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Жасурбек Ёқубов, 3.Абдуллоҳ Омоналиев (18.Миржалол Абдумуталов, 60), 4.Элёр Орифов (15.Тарик Исич, 78), 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов (80.Самандар Синдаров, 60), 14.Люпчо Дориев, 88.Самандаржон Мавлонқулов (90.Улуғбек Кенжаев, 78) 93.Марко Колакович.

Захира: 27.Милан Митрович, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруххон Мухсинов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳод Бекмуратов (7.Бобур Фарҳодов, 75), 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 62), 15.Владимир Бубанья, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (9.Леван Арвеладзе, 62), 28.Ислом Маматказин, 66.Илҳом Алижонов, 94.Армин Бошняк (14.Абдураҳмон Комилов, 75), 99.Рубин Хебай (19.Суҳроб Бердиев, 90+2)

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 4.Дилшод Комилов, 21.Ильдар Маматказин, 22.Шаҳбоз Эркинов.

Огоҳлантиришлар: Рубин Хебай (6), Сардор Азимов (25), Элёр Орифов (27), Александр Хомяков (45+2), Ислом Маматказин (50), Абдуллоҳ Омоналиев (56), Самандар Синдаров (63), Марко Колакович (70), Ширинбой Абдуллаев (74), Абдулвоҳид Ғуломов (84), ("Андижон" ёрдамчи мураббийи, 90+3)

Четлатишлар: Марко Колакович (81, иккинчи сариқ карточка), Фарҳоджон Соҳибжонов (90+6)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+6. Соҳибжонов майдондан четлатилди.

90+3. "Андижон" ёрдамчи мураббийи огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОЛ! Соҳибжонов қулай нуқтадан ажойиб зарба билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

84. Карточка олиш навбати Ғуломовга келди.

81. Колаковичга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва у майдонни эрта тарк этди.

78. ГОЛ! Хебай пенальтидан ҳисобни тенглаштирди! 

76. "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳозиргина майдонга тушган Комиловга нисбтан қоида бузилди.

74. "Сўғдиёна" дарвозабони вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

71. Дориев яна рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

70. Абдуғаниев рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

68. "Сўғдиёна" футболчисига бироз муддат тиббий ёрдам кўрсатилди.

63. Бироз аввал майдонга тушган Синдаров огоҳлантирилди.

59. Азимовнинг зарбаси кучсизлиги билан бирга ноаниқ чиқди.

56. Абдуллоҳ Омоналиев рақиб ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилди.

50. Маматказин рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. "Андижон" мураббийи огоҳлантирилди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Колакович меҳмонларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

38. Абдуғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси яна ноаниқ кўриниш олди.

35. Колаковичнинг бош билан йўллаган зарбасини "Андижон" посбони ушлаб олди.

33. Яна бир бурчак зарбаси, бу сафар мезбонларда.

30. "Андижон" бурчак зарбаси рақиб футболчилари томонидан қайтарилди.

29. Дориев ҳам Абдуғаниевникидан қолишмайдиган зарба йўллади.

28. Абдуғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

27. Азимов бу сафар жабрдийда ролини ўйнади. Орипов огоҳлантирилди.

25. Катта тезликда қарши ҳужумга отланган Қаҳрамонов яна тўхтатилди. Бу сафар Азимов сариқ карточка билан жазоланди.

24. Абдуғаниевнинг бурчакдан узатмаси зарбага айланиб кетди. "Сўғдиёна" посбони ўз ўрнида.

22. Бошнякнинг чап оёдқ йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. "Сўғдиёна" бурчак тўпи ишлади. Узатмаган Орипов бош билан зарба берди, аммо ноаниқ кўринишда. 

20. Бубаньянинг бўйнидаги туморини ечишини ҳакам талаб қилди. 

19. "Андижон" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмани "Сўғдиёна" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. Меҳмонларнинг зарбасидан сўнг Абдуллаев ҳушёрликни йўқотмади.

13. ГОЛ! Дориев "Сўғдиёна"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Ўнг қанотдан олдинга борган ҳужумчи рақиб ҳимоячисини алдашга муваффақ бўлди ва "Андижон" дарвозабонининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!

12. "Андижон" посбонининг тўпни тепиб юборишдаги хатоси қимматга тушиши мумкин эди, бироқ мезбонлар бундан фойдалана олмади.

11. "Андижон"да яна бир имконият юзага келди. Абдуғаниевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

10. "Андижон" яна ўнг қанотда стандартга эга бўлди. Узатма мезбонлар томонидан бартараф этилди.

6. Хебай катта тезликда олдинга ўтаётган Қаҳрамоновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

2. Меҳмонлар жарима зарбасига эга бўлди. Узатмадан сўнг Бонякнинг елка билан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ кўриниш олди.

1. Учрашув бошланди!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика