Неймар Наманганга келмайди
18 oct 2023 11:02
News
"Ал Ҳилол"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
31 ёшли форвард ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвайга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди ва электрокар ёрдамида майдондан олиб чиқилди.

Учрашувдан кейин эса у қўлтиқтаёқда стадионни тарк этди. Дастлабки тиббий хулосаларга кўра, Неймар камида 2-3 ой майдонга туша олмайди. Жароҳат ўта жиддий бўлса, бу муддат 7-9 ойгача чўзилиши мумкин.
Араб нашрларининг хабарларига кўра, Неймар "Ал Ҳилол"нинг 2023 йил сўнгига қадар 15 учрашувини ўтказиб юборади. Ўзбекистонда ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйини ҳам шулар жумласидан.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Ал Ҳилол" учрашуви 28 ноябрь куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Comments