Latest news

09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  9 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  1 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  1 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  9 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  34 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе News

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе

Германиялик ўтмишдаги лаҳзаларни эслади.

"Лацио" ва "Бавария" собиқ футболчиси Мирослав Клозе ўтмишдаги футболни ҳозиргиси билан солиштирди.

"Бугунги кунда ёш футболчилар ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашади. Болалигимда мен ҳар доим яхши кўрадиган ушбу спорт турим билан шуғулланиш ва бирор нарсага эришиш ҳақида ўйлардим. "Лацио"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳар бир машғулотдан сўнг жароҳатланмаслик учун муз тўла ваннага тушардим. Аммо жамоадаги ёш футболчилар тизимли равишда буни рад этишарди.

Машғулот охирида тўпларни махсус қопига солаётганимда, улар менга "Сизга буни қилишни ким айтди?", дейишарди. Шу ўринда мен: "Сен 20 ёшдасан, наҳотки, 60 ёшли ишчига ёрдам бера олмайсан?", деб айтардим. Улар кўпроқ бутсалари пайпоқларига мос келиш-клмаслиги ҳақида бош қотиришарди. Шунинг учун мен ўзимга ўзим "тўхта" дедим. Мен билган футбол энди йўқ.

Ҳозирги ёш футболчилар биринчи навбатда машиналар, ҳомийлар билан тузиладиган шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Футбол буларнинг барчасидан кейин туради. Улар учун имиж – энг муҳим нарса. Лекин мен учун энг соф кўринишдаги футбол муҳим эди", – деди германиялик собиқ футболчи.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика