Latest news

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  5 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  62

Суперлига. "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида "Андижон" билан муроса кўчасини танлади News

Суперлига. "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида "Андижон" билан муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасидаги баҳс якунига етди.

Neftchi

Superliga. Round 18

31/08/2023, 19:00

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
59'  Lutfulla Turaev (Gulyamkhkhaydar Gulyamov)
59'  Mirzohid G’ofurov (Abbos Gulomov)
65'  Giorgi Nikabidze
69'  Giorgi Nikabidze (Ulugbek Khoshimov)
80'  Bachana Arabuli (Izzat Abdullaev)
80'  Umar Adhamzoda (Tomislav Mrcela)
61'  Ilhom Abduganiev (Sardor Azimov)
61'  Илхом Алижонов (Владимир Бубанья)
65'  Sardor Azimov
80'  Armin Bosnjak (Abdurakhmon Komilov)
80'  Muhammadkarim Toirov (Farhod Bekmurodov)
90'  Abduvohid Gulomov (Shakhboz Erkinov)

Coca Cola Суперлигаси

18-тур

"Нефтчи" – "Андижон" 0:0 

31 август. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуриллаев

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Жасур Рустамов

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нечохин 

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 80), 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (с) (24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 59), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 59), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе (9.Улуғбек Ҳошимов, 69), 23.Диёржон Туропов, 40.Бачана Арабули (11.Иззатилла Абдуллаев, 80).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев, 

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе, 10.Илҳомжон Абдуғаниев (13.Сардорбек Азимов, 61), 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров (8.Фарходбек Бекмуратов, 80), 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижонов (15.Владимир Бубанья, 61), 94.Армин Бошняк (14.Абдураҳмон Комилов, 80), 99.Рубин Хебай.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 7.Бобурбек Фарҳодов, 11.Сардор Абдунабиев, 19.Суҳроб Бердиев, 22.Шаҳбоз Эркинов.

Огоҳлантиришлар: Гиорги Никабадзе (65), Сардорбек Азимов (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. "Андижон"да ўзгариш: Ғуломов ўрнига Эркинов майдонга тушди.

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди. 

87. "Андижон" ҳимояни мустаҳкам ушлаб турибди. Сўнгги вазиятда Абдувоҳид Ғуломов тўпни узоқлаштирди. 

80. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Арабули ўрнига Абдуллаев, Адҳамзода ўрнига Мрчела ўйинга қўшилди. 

80. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Тоиров ўрнига Бекмуратов, Бошняк ўрнига Комилов тушди. 

80. Арабули яқин масофадан гол урди, бироқ у офсайдда тургани боис ён ҳакам байроқчасини кўтарди. 

75. Зарба! Леван Арвеладзе кучли зарба йўллади, бироқ бу пайтда ҳакам ҳуштаги чалинди, чунки дарвозабон тиббий ёрдамга муҳтож. 

74. Диёржон Туропов чап қанотдан олдинга бораётган Сардорбек Азимовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

72. "Нефтчи" аъзоси ҳужум чоғида ҳимоячига нисбатан қоидани бузди.  

69. "Нефтчи" сафида алмаштириш: Никабадзе ўрнига Ҳошимов баҳсни давом эттиради. 

65. Икки жамоа футболчилари айтишиб қолишди. Никабадзе ва Азимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

62. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Абдуғаниев ўрнига Азимов, Алижонов ўрнига Бубанья туширилди. 

59. "Нефтчи"да 2 та ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Ғулом Ҳайдар Гулямов, Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббосжон Ғуломов ўйинга қўшилди.  

58. Уууух! Бу гал Гиорги Никабадзе бош билан дарвозани пойлади, аммо ноаниқ. 

55. Зарба! Анваржон Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

54. Игорь Литовка "Нефтчи" футболчиларининг узатмаларини уриб юбориш билан банд. Посбон ундан кейинги вазиятда бош билан берилган зарбани ҳам қайтарди. 

51. "Андижон" ҳимоячиси Илҳомжон Алижонов Диёржон Туроповга нисбатан қўполлик ишлатди ва қанот ҳакамига эътироз билдирди. 

47. Рубин Хебайнинг бош билан берган зарбаси Владимир Назаровга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Абдувоҳид Ғуломов Мирзоҳид Ғофуврога нисбатан қоидани бузди, ҳакам айбдорни оғзаки огоҳлантирди. 

42. Майдонда тўқнашувда иштирок этган икки жамоа аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

38. Зарба! Мирзоҳид Ғофуров қулай вазиятга чиқиб бориб, тўпни тўхтатмасдан зарба берди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. 

38. Бугун "Истиқлол" стадионининг 90% қисми мухлислар билан тўлган. Ўйингоҳда ҳақиқий "Водий дербиси" муҳити ҳукм сурмоқда. 

36. Муҳитдиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпидан сўнг Никабадзе бош билан анча ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

35. Умар Адҳамзода олдинга шошиб, яна тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганди, аммо бу гал тўп йўл-йўлакай "Андижон" ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

31. Умар Адҳамзода икки рақиб қуршовидан чиқиб кетиш истагида ҳаракатга киришди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Энди дарвозабон тўпни ўйинга киритади.

28. Зарбааа! Рубин Хебайнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин Владимир Назаров тўпни икки уринишда эгаллаб олди.   

24. Игорь Литовка ҳаводаги кураш чоғида "Нефтчи" аъзолари билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

21. Зарбааа! Бачана Арабулининг бош билан берган зарбасини Литовка қайтаришга эришди! 

19. Уууух! Қандай зарба! Муҳаммадкарим Тоировнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Хебайнинг ўнг қанотдан узатган пасидан сўнг Владимир Назаров тўпга эга чиқди. 

14. Мезбон мухлислар ўзига хос мусиқа садолари остида ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришибди. 

12. "Нефтчи" вакили ҳужум вақтида қўполлик ишлатди. 

8. Зарбааа! Туроповнинг зарбасини дарвозабон бартараф қилди.

5. "Нефтчи" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум бошламоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика