Latest news

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  2 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  18 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  15 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   42 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги сониялардаги гол туфайли "Бунёдкор"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" сўнгги сониялардаги гол туфайли "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига, 18-тур

БУНЁДКОР – БУХОРО - 1:2  

27 август 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Санжар Назаров  

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов  

AVAR: Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов 

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Асилбек Қаюмов 21, - 0:1. Милан Марчич 36, - 1:1. Шоҳруз Норхонов 90+7, - 1:2 (Александар Станисавлевич).

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко (19. Билол Туплиев, 75), 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (34. Суҳроб Иззатов, 14), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 15. Жасурбек Ҳакимов (14. Аҳмаджон Анваров, 75), 22. Усмонали Исмоналиев, 30. Велингтон Таира, 45. Фарҳод Ўткиров (99. Умидбек Султонов, 61), 77. Милан Марчич (7. Акбаржон Исматуллаев, 75).

Захирадагилар: 71. Сарвар Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 29. Музаффар Олимжонов, 57. Амир Тўрақулов, .

"Бухоро": 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов, 7. Муҳаммаджон Раҳимов (4. Миржалол Жумаев, 90+1), 9. Жасур Холтўраев (11. Шоҳруз Норхонов, 46), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (70. Александар Станисавлевич, 55), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 77. Асилбек Қаюмов (91. Асилжон Бегимқулов, 55), 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 94. Франье Икич, 99. Жавоҳир Рўзиев.

Захирадагилар: 20. Сардор Қобулжонов, 8. Аслиддин Турсунпўлатов, 22. Маҳмуд Жўрабоев, 29. Чингизхон Қоиров, 88. Всеволод Нихаев.

Огоҳлантириш: Франье Икич 7.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. Учрашув якунланди. "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:2

90+7. ГОЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ! Станисавлевич узатган тўпни Норхонов жарима майдонига кириб бориб дарвозага йўллади - 1:2. 

90+1. Ўзгариш. "Бухоро". Раҳимов ўрнига Жумаев тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

89. Томонлар худди 1:1 ҳисоби уларни қониқтирадигандек ўйнашмоқда

75. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Марчич, Носко, Ҳакимов ўрнига Исматуллаев, Туплиев ва Анваров тушди

68. Тўп назорати "Бунёдкор"да, аммо голга тортадиган ҳужумлар йўқ

61. Ўзгариш. "Бунёдкор". Ўткиров ўрнига Умидбек Султонов тушди 

55. Ўзгаришлар. "Бухоро". Иминов ва Қаюмов ўрнига Станисавлевич ва Бегимқулов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Бухоро". Холтўраев ўрнига Норхонов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. Асилбек Қаюмов бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида Султонов тўпни қайтариб юборди

45+1. ЗАРБА! Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

36. ГОЛ! МИЛАН МАРЧИЧ! Ортиқбоевдан тўпни олиб қўйган Марчич жарима майдонига кириб ўнг оёғи билан гол урди - 1:1!

33. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Носко боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

21. ГОЛ! АСИЛБЕК ҚАЮМОВ! Тахминан 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан кейин Қаюмов гол урди, Султонов тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди 0:1!




20. ЗАРБА! Исмоналиев узатган тўпни Ҳакимов боши билан тўғрилади, Ўткировнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди! 

14. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жароҳат олган Ўлмасалиев ўрнига Иззатов тушди

13. ЗАРБА! Ортиқбоев бу сафар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, Султонов ўз ўрнида

12. "Бухоро"дан ҳужум, жарима майдонига узатилган тўпни Ортиқбоев боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин Султонов тўпни ушлаб олди

11. Авазбек Ўлмасалиевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда, футболчининг бурни қонамоқда. Мажбурий алмаштириш бўлади шекилли

8. Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жарима майдони ичига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади

7. Огоҳлантириш. "Бухоро". Франье Икич

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика