Latest news

02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  51 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  0 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  15 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   0 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  3 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  2 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0 22:28"Лочин" ўртоқлик ўйинида "БухДУ"ни мағлуб этди  1 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  9 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  7 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  2

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир News

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир

Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига 14 август куни "Навбаҳор-Фарм" ҳақида бир қатор маълумотлар келиб тушди.

Бироқ ўша куни "Навбаҳор" клуби Кубок доирасида "Арал" меҳмони бўлгани учун бу материални чоп этмасликка қарор қилгандим. Ушбу маълумотларни умумлаштирган ҳолда вазиятни тушунтирамиз.

Бугунги кунда "Навбаҳор-Фарм" ва U-21 жамоаси аъзолари Наманган шаҳридаги базада яшайди. Афсуски бугунги кунда базадаги шароитлар анча оғир, еб-ичиш борасида ҳам муаммолар талайгина экан. Балки муболағадир аммо баъзида ёш футболчилар машғулотларга нон ва сув ичиб чиққан пайтлар ҳам бўлган. Бунинг устига апрель ойидан буён футболчилар умуман маош олишмаган. Суперлигадаги асосий жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилгани учун барча эътибор фақат асосий жамоага берилаётгандек назаримизда.




Биламизки Фарм клуб ҳамда U-21 жамоаси асосий жамоага футболчи етказиб бериши лозим. Улар олдида бошқа ҳеч қандай вазифа йўқ. Биринчи даврада U-21 жамоасидан фақатгина Асадбек Жўрабоев "Навбаҳор" асосий жамоаси таркибида майдонга туширилган холос. Жўрабоев Суперлигада битта (13 дақиқа) ва Кубок доирасида битта (27 дақиқа) ўйинда захирадан майдонга туширилганди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида Асадбек "Олимпик" клубига кўчиб ўтди ва 3та ўйинда 2та гол уришга ҳам улугрди. Тўғри бош мураббий майдонга исталган футболчини туширади ва бунга ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ. Биз шунчаки фактларни келтирдик холос.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор-Фарм" Про лига мусобақа жадвалида 11та клуб орасида 11та ўйиндан кейин 9 очко билан 9-ўринда бормоқда. Охирги 11-ўриндаги жамоа ҳисобида ҳам 9 очко мавжуд. "Навбаҳор U-21" жамоаси эса U-21 чемпионатида 16та ўйиндан 9 очко билан сўнгги 16-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор" мухлисларига мурожаат: Ушбу мақола чиққанидан кейин сайт ва муаллифни ҳақорат қилишингиз мумкин. Лекин ўзингиз яхши кўрган, мухлислик қилиб келаётган жамоада ўйнаши кутилаётган ёш укаларингизнинг аҳволи бу билан яхшиланиб қолмайди.





Ушбу хабар фақатгина битта мақсадда сайтга чоп этилмоқда: "Навбаҳор" клуби раҳбарият томонидан "Фарм" ва U-21 жамоасига эътибор қаратилиши учун. Бу хабарга раддия ёзиш шарт эмас, шунчаки наманганлик ёш футболчиларга шароит қилиб беринглар илтимос.


Агар сизда ҳам қандайдир муаммо бўлса Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига ёзинг. Анонимлик 100 фоиз сақланиб қолади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика