Latest news

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

ОЧЛ саралаш. ОКМК "Ал Сиб"ни минимал ҳисобда енгди, кейинги рақиб — "Ал Араби" News

ОЧЛ саралаш. ОКМК "Ал Сиб"ни минимал ҳисобда енгди, кейинги рақиб — "Ал Араби"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК – "Ал Сиб" (Ўмон) учрашуви якунланди.

ОФК Чемпионлар Лигаси-2023/24 

ОКМК (Ўзбекистон) –  "Ал Сиб" (Ўмон) 1:0

15 август. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00 

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад, Муҳаммад Каззаз (иккаласи Сурия)

Захира ҳаками: Ферас Тавил (Сурия)

Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон) 

Комиссар: Айман Моҳаммад Сауд Ҳарун (Иордания)

Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов 

Маҳаллий бош координатор: Зохиржон Акрамхонов

Гол: 1:0 — 47, Хуршид Ғиёсов.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (20.Ислом Тўхтахўжаев, 80), 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов (29.Виталий Денисов, 90+2), 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 90+2), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье, 88.Сияваш Хақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80)

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов

"Ал Сиб": 1.Аҳмад Фараж, 6.Аҳмад Ал Хамиси, 7.Зохир Сулаймон (21.Иссом Ҳамис, 76), 9.Абдул Азиз Ҳумаид, 13.Муҳаммад Ал Мусалами, 18.Муҳсин Солиҳ, 17.Али Сулаймон, 22.Ҳассан Аҳмад (8.Маруан Тааиб, 81), 24.Тамим Хайтам, 27.Аид Муҳаммад Ал Фарси, 90.Язид Салим   

Захира: 3.Яқдон Ҳанис, 14.Усама Муҳаммад, 18.Муатассим Салим, 19.Юсуф Нашр, 20.Абдуллоҳ Сабаҳ, 25.Муҳаммад ал Амри, 29.Самир Азиз, 42.Жавад Халифа, 70.Ҳамид Саид, 80.Абдуллоҳ Жамил

Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов (33), Мартин Боакье (62), Язид Салим (83)

Четлатиш: Мартин Боакье (73)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! ОКМК жамоасини ғалаба билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Олмалиқликлар саралаш босқчи доирасидаги ҳал қилувчи ўйинини Қатарнинг "Ал Араби" клубига қарши ўтказади. Учрашув 22 август куни ўтказилади. Оқил Абдубарноев бугунги ўйинда сизларни зериктирмасликка ҳаракат қилди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

7077 нафар томошабин бугунги ўйинга ташриф буюрибди.


83. Ҳакам чўнтагини ковлаб, кейин қўлини юқорига кўтарди. Боядан бери тинчимаётган Язид Салим эса шундан сўнг уйга вазифани бажармаган ўқувчи сингари жимгина нари кетди.

80. ОКМК таркибида икки ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов Сияваш Хақназарий ўрнига, Ислом Тўхтахўжаев эса Дилшод Аҳмадалиев ўрнига майдонга туширилди.

73. Боакье рақибни жазолаш деганда, гол уришни эмас, қўполлик ишлатишни тушунган экан. Ҳакам унга кийиниш хонаси қайси томонда эканлигини кўрсатиб юборди.

72. Турсунов ақлли ҳаракатлар амалга ошириб, рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди, аммо "Ал Сиб" посбони у ўйлаганчалик ақлсиз бўлиб чиқмади.

70. Боакье қайчи услубида гол урмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси қошиқона услубга ўхшади.

66. Боакье рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди... Яхшиям, Мартин ўзбекчани тушунмайди.

65. "Ал Сиб" футболчисининг зарбасини ўзининг шериги қайтарди.

62. Гарчи Олмалиқ осмонида қуёш ботган бўлса-да, унинг шукуҳини бош ҳакамнинг Боакега кўрсатган предметидан ҳис қилишимиз мумкин.

59. Ботирали Эргашев ўлжасига отилган арслон мисоли тўпга ташланди.

57. "Ал Сид"нинг хавфли ҳужумидан сўнг Сардор Раҳмоновнинг отасига раҳматлар айтилди.

54. Сиа бир рақибидан ўтди, иккинчисидан ўтди, кейин қараса, майдон тугаб қолибди.

47. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хуршид Ғиёсов рақиб жамоа ҳамда танаффусдан ҳали қайтишга улгурмаган томошабинларни хафа қилди. 1:0!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Олмалиқ шаҳрида салқин об-ҳаво ҳукмрон. Чуқур-чуқур нафас олсанг арзийди. Уҳ-у, уҳ-у. Узр, жуда чуқур нафас олишни маслаҳат бермайман.

45. "Ал Сиб" футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда кўпгина ҳовлиларда тошойналарни синишидан асраб қолди.  

43. Ҳамма жойида тўхтади. Майдон четидан меҳмонларнинг ётган ўйинчисининг олдига қадар икки халатли ходимдан ким биринчи келиши борасида баҳс бошланди.

41. "Ал Сиб" ҳимоячиси Боакени ўтирғизиб қўйди. Майдонга. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

39. ОКМК футболчиси чап қанотда олдинга югурди, аммо қўлини олдинга чўзиб турган ён ҳакамнинг сариқ-қизил рангдаги байроқчасини светофор деб ўйлаб, шартта тўхтади. 

36. "Ал Сиб" футболчиси ҳозирча янги рекорд ўрнатди. Тўпни юқорига тепиш бўйича.

33. Катта тезликда кетаётган "Ал Сид" футболчиси "улкан қоя"га урилиб ағдарилди. Оқибатда рақиб футболчисини қўрқитиб қўйгани учун ОКМК сардори огоҳлантирилди.  

27. Ҳакам "Ал Сиб" мураббийи биладиган тилни ўзлаштиришга улгурган экан, шу боис коачнинг ҳакам ортидан айтилган сўзларидан сўнг уни огоҳлантирди.

26. Ҳозиргина мухлислар томонидан "Бойка" дея эътироф этилган Боакенинг зарбасидан сўнг мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

25. ОКМКнинг бурчак зарбасидан сўнг юқорига сакраган "Ал Сиб" дарвозабони Боакенинг бошини тўпга ўхшатиб юборди.

23. ЗАРБА! Санчеснинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг "Ал Сиб" посбони кийимини ифлос қилишга мажбур қилди.

20. ОКМК ҳимоячилари ўзидан яримта келадиган рақиб футболчисини у зарба бергунга қадар пайқашмади. 

17. "Ал Сиб" футболчисининг зарбасини кафтимни пешонамга қўйиб томоша қилдим.

15. Ғиёсов... Келинг, унинг зарбаси таърифлагандан кўра, кўрмай қолдим, деб қўяқолганим маъқулроқ.

12. Абдуллаев ўзидан олдинда кетаётган рақибига "Шошма, бирга кетамиз" демоқчи эди, ҳакам буни қўполлик деб тушунди.

11. Гадоев иккита байроқ ўртасидан тўпни ўйинга киритмоқда. Бир байроқ бурчакка қадалган бўлса, иккинчиси ён ҳакамнинг қўлида турибди. Аммо ҳужум якунида ноаниқ зарба билан якунланди.

9. "Ал Сиб"нинг ҳужумидан сўнг қўлим билан юрак турган нуқта қолиб, кўксимнинг ўнг тарафини чангаллаб қолдим. 

5. Зарба! Рубен Санчесда айб йўқ, ҳамма айб тўпда!

3. ЗАРБА! Ғиёсовнинг зарбасидан ҳайратга тушган ён ҳакам ҳам байроқчасини кўтариб юборди.

1. Учрашув бошланди! Илоё ўйиндан кейин чўнтагимда турган ҳапдорини ичиш насиб этмасин!



22 нафар футболчи, захира ўриндиғи вакиллари, операторлар, Миржалол Қосимов, Жорван Виейра, стадиондаги минглаб томошабин, зангориекран қаршисидаги ишқибозлар, шу жумладан, мен билан кўришганда, қачон мен ҳақимда ҳам ёзасан дейдиган танишим ҳам жуссаси жимжилоғимдай келадиган ҳуштакка қараб туришибди. Мен эса бундан мустасноман. Чунки, менинг нигоҳим ноутбукда, ушбу жумлаларни сизларга ёзиб ўтирибман.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун ОКМК футболчилари тўқ кўк, "Ал Сиб" ўйинчилари эса яшил рангли либосларда ҳаракат қилади. Сардорлар ҳакам иштирокида "Тангани топ" ўйинида иштирок этишди. 


Стадионни чўмилтиришмоқда.


Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларини бажаришмоқда. Стадионда шўх тарона янграмоқда. Жон деб рақс тушардим-у, интернетда машҳур бўлишни ёқтирмайман. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олмалиқ шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК (Ўзбекистон) — "Ал Сиб" (Ўмон) учрашуви бошланиш арафасида турибди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика