Latest news

00:55"Челси" ва "Атлетико" Феликс ва Галлахер борасидаги битимга яқин (Рубен Урия)  0 00:30Ла Лига. "Барселона" "Валенсия" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:10Роналду клуб миёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  2 23:45Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва "Ризеспор" "Адана Демирспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  4 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  40 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  11 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0 18:45Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси ғалабага эришди ва жадвалда етакчига айланиб олди  2

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди News

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Атлетик" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетик" - "Реал Мадрид" 0:2

Голлар: 0:1 – 28 Родриго, 0:2 – 36 Беллингем.

"Атлетик": Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ, Руис де Галаррета, Весга, Гомес (Сансет, 46), Муниаин (Гурусета, 46), Уильямс (Беренгер, 46), Уильямс.

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Милитао (Рюдигер, 50), Алаба, Беллингем, Винисиус, Родриго, Камавинга, Вальверде, Чуамени, Фран Гарсия.

Огоҳлантириш: Муниаин (4), Вивиан (67).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Уильямс Беллингемнинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

83. Модрич чиройли комбинацияни чап оёқда якунлаб қўймоқчи бўлди, аммо Симон бунга йўл қўймади.

80. Мадридликларда икки ўзгариш: Хоселу ва Модрич Родриго ҳамда Винисиус ўрнига майдонга туширилди.

79. Родригонинг зарбасини "Атлетик" посбони эгаллаб олди.

76. Алаба жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Кроос тўпни олдириб қўйгач, мезбонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб борганди.

72. Алаба "Атлетик" футболчисининг кучли зарбасини қайтариб қолди.

71. Тони Кроос Камавингани алмаштирди.

70. Виниуснинг зарбасини яна Унаи Симон қайтарди.

68. Вальвердининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

67. Вивиан Винисиусни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

67. Родриго–Винисиус комбинацияси муваффақиятли якунланиши мумкин эди, аммо 7-рақамли ҳужумли охирги пасга вақтида ета олмади.

63. Родриго Фран Гарсия томонидан узатилган тўпга ета олмади, акс ҳолда хавфли зарба йўлланиши мумкин эди.

59. Весганинг зарбаси рекошет ҳосил қилди, шу боис зарба кучи пасайди ва "Реал" посбонининг қўлига бориб тушди.

56. Мезбонларнинг жарима тўпи зарбагача етиб борди, аммо унинг кучи заиф бўлгани учун Лунинга қийинчилик туғдирмади.

53. Мезбонлар томонидан амалга оширган бурчак зарбасини мадридликлар қайтарди.

50. Милитаонинг жароҳати жиддий кўринади, унинг ўрнига Рюдигер майдонга туширилди.

48. Милитао оёғини қайириб олди. Бразилиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+9. Фран Гарсия қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Йўқ, пенальтига тортадиган вазият эмас экан. Сабаби, Гомес дастлаб зарба йўллаб бўлганди.

38. "Реал" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Милитао Унаи Гомес зарба йўллагач, унга подкат ташлади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Беллингем бурчакдан узатилган тўпни ерга сапчитиб, дарвозабон устидан ошириб қўйди!


35. Винисиус рақибларини ажойиб алдаб ўтди ва зарба йўллади, аммо рақиб посбони ишончли ўйин намойиш этди.

33. Родриго бурчак тўпи ишлаб олди. Стандарт катта қийинчилик билан бартараф этилди.

28. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳужумни ўзи бошлаган ва ўнг қанотдаги Карвахалдан тўпни қабул қилиб олган Родриго ҳисобни очди! 


24. Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри Унаи Симоннинг қўлларига бориб тушди.

21. Камавинга майдон марказида қоидабузарликка йўл қўйди.

16. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

13. Мадридликлар бурчак тўпи ишлади, стандарт вазият эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Иккинчи уриниш Вальвердининг кучли зарбаси билан якунланди, аммо бироз аниқлик етишмади.

9. Меҳмонларнинг ҳужуми бартараф этилди. Вальверденинг пасига шериги улгурмади.

4. Муниаин ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

1. Учрашув бошланди. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди ва бурчак зарбаси ишлашди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Уйқусиз тунлар мавсуми бошланмоқда! Шундай экан, бундан буёғи еврофутболдан баҳраманд бўлишга шай бўлинг.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика