Latest news

10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  0 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  3 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  8 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  24 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  1 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  15 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди? News

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди?

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 16-турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги барчанинг диққатини тортган вазият Милан Митрович ва болбойлар ўртасидаги зиддиятли вазият бўлди. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида "Сўғдиёна" кипери Милан Митрович билан боғландик.


- Милан кеча аслида вазият қандай бўлган эди? 

- Менинг нарсаларимга тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг муқаддас сувим эди. 

- Сизнингча сувингизга ким тегинган ва олиб қўйган?

- Билмайман. Дарвоза ортида ким турганини билмайман. Шунчаки олиб қўймади, ўғирлади. Бунинг фарқи катта. 

- Айримлар учун вазият ўйин чўзиш ҳолатидек кўринди...

- Қолганларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Нега муқаддас сувимни ўғирлагани қизиқтиради. Менинг нарсамни ўғирлашга кимнинг ҳаққи бор? Орангизда дуо қилган нарсангизни кимдир ўғирлаб кетса, қандай ҳис қиласиз?

- Учрашувдан сўнг мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун стадиондагилар билан гаплашдингизми?

- Йўқ мен дарҳол кетдим. Чунки бизнинг массажистимиз у ерга келиб менга сувни қайтариб беришларини сўрашганда, улар уни қайтариб беришди ва ўйин тугаши билан нима бўлганини ўзлари кўришди. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" доктори адашиб сувингизни олиб кетиб қолган?

- Энди улар мени айблаш учун турли гапларни ёзишади. Лекин нима бўлишидан қатъий назар менга барибир мен шундай муносабатда бўлдим. Улар мен учун муқаддас нарсани ўғирлашса, яна жавоб беришимни айтдим.  Тўпни йиғаётган болалар бундай қилмасди. Менимча, бу одам болаларга менинг сувимни ўғирлаш кераклигини айтган. 

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика