Latest news

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  3 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  948 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

ОКМК "Олимпик" устидан иродали ғалабага эришди News

ОКМК "Олимпик" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ОКМК - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси, 16-тур
ОКМК - "Олимпик" - 2:1  
11 август 2023. Олмалиқ, ОКМК стадиони, 20:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов.
ВАР ҳаками: Найим Қосимов.
АВАР ҳаками: Никита Афинагенов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.

Голлар: Саидазамат Мирсаидов 7, - 0:1 (Отабек Жўрақўзиев). Хуршид Ғиёсов 15 пенальти, - 1:1 (Мартин Боаке). Рубен Санчес 57, - 2:1 (Хуршид Ғиёсов).

ОКМК - 1.Ботирали Эргашев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 22.Шоҳруҳ Гадоев — 8.Абдулла Абдуллаев,17.Санжар Турсунов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 85), 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 73), 9.Рубен Санчес (29.Виталий Денисов, 73), 10.Хуршид Ғиёсов, 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 85).
Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов — 2.Акрамжон Комилов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 88.Сиаваш Хақназарий.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов (77.Шерзод Эсанов, 88), 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Нодир Абдихолиқов (10.Фарруҳ Мухторов, 60), 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Шаҳзод Акрамов, 72), 17.Темур Мамасидиқов (81.Асад Жўрабоев, 60), 21.Саидафзалхон Ахроров (14.Элдор Бегимов, 72), 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.
Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 16.Риан Исломов, 29.Александр Зевадинов, .

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев 33, Шоҳруҳ Гадоев 90, Ислом Тўхтахўжаев 90+1,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин тугади. ОКМК ўз майдонида "Олимпик" устидан иродали ғалабага эришди!

90+5. ЗАРБА! Жасур Жалолиддиновнинг зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни қайтарди!

90+4. ОКМК дарвозаси томон хавфли жарима зарбаси

90+1. Огоҳлантириш. ОКМК. Ислом Тўхтахўжаев

90. Огоҳлантириш. ОКМК. Шоҳруҳ Гадоев

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. "Олимпик". Мирсаидов ўрнига Эсанов тушди

85. Ўзгаришлар. ОКМК. Турсунов ва Боаке ўрнига Тўхтахўжаев ва Мираҳмадов тушди

82. ЗАРБА! Одилбек Абдумажидовнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шаҳзод Акрамов дарвозага йўллай олмади!

79. ЗАРБА! Шаҳзод Акрамовдан чиройли зарба, Ботирали Эргашевдан суперсейв!

73. Ўзгаришлар. ОКМК. Қосимов ва Рубен Санчес ўрнига Рустамов ва Денисов тушди

72. Ўзгаришлар. "Олимпик". Жўрақўзиев ва Аҳроров ўрнига Акрамов ва Бегимов тушди

68. ЗАРБА! Жалолиддинов бурчак тўпини амалга оширди, Раҳимжоновнинг зарбаси кучсиз бўлди

64. ЗАРБА! Одил Абдумажидовнинг бош билан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди!

60. Ўзгаришлар. "Олимпик". Абдихолиқов ва Мамасидиқов ўрнига Жўрабоев ва Мухторов тушди

57. ГОЛ! РУБЕН САНЧЕС! 2:1. Чиройли комбинациядан кейин урилган гол, Ғиёсов тўп узатди, Рубен гол урди! 

52. ЗАРБА! Аҳмадалиев узатган тўпни Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади, Абдунабиев ўз ўрнида!

46. Иккинчи тайм бошланди




45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! Алишер Одиловнинг жарима майдонига кириб берган зарбаси анча ноаниқ кетди! Офсайд ҳам бор экан

40. ЗАРБА! Қосимовнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Аҳмадалиев яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

35. ЗАРБА! "Олимпик"дан ҳужум, Жасур Жалолиддиновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди!

33. Огоҳлантириш. ОКМК. Абдулла Абдуллаев

29. ЗАРБА! Темур Мамасидиқов жарима майдони яқинидан зарба берди, Ботирали Эргашев ўз ўрнида!

18. ЗАРБА! Гадоевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Қосимов дарвоза сари йўллади, ҳимоячилар ўз ўрнида!

15. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

12. ПЕНАЛЬТИ! "Олимпик" дарвозаси томон. Абдунабиев Боакени йиқитди деб топилди

10. Хавфли вазият! Абдихолиқовнинг узатган тўпига Жўрақўзиев ета олмади, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди

7. ГОЛ! САИДАЗАМАТ МИРСАИДОВ 0:1. Отабек Жўрақўзиевнинг фаоллигидан кейин ҳужумга етиб келган Мирсаидов гол урди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика