Latest news

23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  0 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  3 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  27 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  8 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  3 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  1 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  17 21:05Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди  16 19:53Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:50"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр  2 18:58Суперлига. "Олимпик" – ОКМК. Таркиблар маълум  4 18:45"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин  0 18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  53

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади News

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади

"Насаф" ҳимоячиси бугун Туркиянинг "Ризеспор" клуби футболчисига айланди.

"Қадрли "Насаф" клуби мухлислари! 

Дастлаб сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро, "Насаф" сизлар учун ўйнайди! 

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида, Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим. Ўз ўйиним ва голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим. 

Фаолиятимни Туркиянинг "Ризеспор" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри, олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Туркия Суперлигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман. 

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан", – деди футболчи.

Ҳусниддин Алиқулов бугун Туркия Суперлигаси вакили "Ризеспор" билан 3 йиллик шартнома тузган эди. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика