35 ёшли Кришито фаолиятини тиклади ва 5-марта "Женоа"га ўтди
28 dec 2022 11:22
News
35 ёшли Кришито фаолиятини тиклади ва 5-марта "Женоа"га ўтди
Ҳимоячи Доменико Кришито футболчилик фаолиятини якунлаганидан 2 ой ўтиб яна футболга қайтди.
35 ёшли италиялик "Женоа" билан шартнома имзолади ва 2023 йилнинг 2 январида жамоага келиб қўшилади. Хабар қилинишича, келишув ёзгача мўлжалланган.
Кришито бешинчи марта Генуя клубига ўтди. У 2002-2004 йилларда ёшлар академиясида тўп тепди, 2006-2009 йилларда "Ювентус"дан ижара асосида келиб ўйнади, кейинчалик "Женоа" томонидан харид қилинди ва 2011 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилди. Кейинроқ 2018 йилда яна қайтиб келди ва 2022 йилгача шу ерда ҳаракат қилди.
Link :
Source : genoacfc.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments