35 ёшли дарвозабон Сиригу "Наполи" билан шартнома имзолади News

35 ёшли дарвозабон Сиригу "Наполи" билан шартнома имзолади

"Наполи" дарвозабон Сальваторе Сиригу билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

35 ёшли италиялик билан шартнома бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Сиригу ўтган мавсум "Женоа"да ўйнади.

Дарвозабон генуяликлар таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 59та тўп олиб чиқди ва 10та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика