Latest news

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  0 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  17 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  8 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум News

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум

Ираоланинг кетиши ва етакчиларнинг сотиб юборилганини "Кампо-де-Вальекас" "унутиши" қийин бўлади.

Испания чемпионатида уч клуб борки, уларда раҳбарият ва менеджмент эмас, ўз вазифасидан ташқари ўша раҳбарларнинг ва менеджментнинг ишини ҳам қойиллатадиган бош мураббий ҳисобига фаолият юритади.

Булар "Атлетико де Мадрид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Биринчиси тушунарли бўлса керак: Диего Симеоне клубдаги камчиликларни усталик билан беркитиб кетади ва натижалар эвазига одатда, бошдан баланд сакрайди. Шунга ўхшаш таърифни Пепе Бордалас қийин вазиятда қутқариб қолгани "Хетафе" ҳақида айтиш мумкин.

Ўзи ишлаётган клуб ривожига Андони Ираола ҳам улардан кам ҳисса қўшмасди. Кўпчилик уни (Хосе Луис Мендилибар кетишни истамаётган) "Севилья" даражасигача кўтарилади ёки ҳеч бўлмаса, Эрнесто Вальверденинг "кетмони учмаётган" "Атлетик"ка қайтади деб кутганди.

Аммо Ираола АПЛга йўл олди ва "Борнмут" бошқарувини ўз қўлига олди. "Райо Вальекано" эса ўз йоғида қовурилишига тўғри келадиган бўлди. Баскнинг ўрнини Франсиско Родригес эгаллади. У ҳали ҳам ёшроқ, лекин умидли ёшлардан ҳисобланади. 

Тўғри, Франсиско ва Ираола ўртасида ўхшаш жиҳатлар бор – ҳар икки мураббий тезкор ҳужумлар билан динамик футболни хуш кўради ва майда паслар билан қанотларни "очиш"га урғу қилинади.

Аммо, лекин, бироқ... Муаммо шундаки, Франсиско Ираолани тўлақонли равишда алиштира олмайди. Бу ҳақида у ўз тақдимотида ҳам айтиб ўтди: "Янги ишим ҳақида одамлар нима деяётгани мени қизиқтирмайди. Одамлар кетганимдан кейин нима дейишлари менга қизиқроқ".

Ушбу воқеа эса ўзини узоқ куттирмайдиган кўринади. Сабаби мавсум бошланиб улгурмай "Райо" муҳим футболчилари билан хайрлашди – ҳимоячилардан Лежен, Алехандро Катена ва Фран Гарсиядан, Марио Суарес, Комесанья ва Камельогача.

Бу асосий таркибнинг ярмидан кўп дегани. Табиийки, спорт менеджменти шошилинч равишда "тешиклар"ни ёпишга тушди (мисол учун "Осасуна"дан Аридане Эрнандез, "Леванте"дан Хони Монтиель олиб келинди), аммо мавсум стартигача Давид Кобеньо жуда ҳам истаса ҳам таркибни "тўлдириб" улгурмайди.

Франсиско эса бу қийин вазиятдан чиқишига тўғри келади. Ўзи шундоқ ҳам қудратли бўлмаган ва Ираоланинг топқирлиги эвазига "кун кўриб юрган" "Райо Вальекано"нинг эса Ла Лиганинг аксарият клублари сингари, CVC молия фонди билан яхшилаб ўйламай тузилган келишув оқибатида молиявий муаммолари янада ортган.

Иқтидорли мураббий синиб қолишини истамаган бўлардик, лекин вазиятга реал қарасак, Франсисконинг истеъфо борасида биринчи бўлиш имконияти анча юқори.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика