Latest news

00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Cоcа Cоlа Суперлигаси. Холдорхонов сўнгги сонияда гол уриб Тошкент дербисида "Пахтакор"га ғалаба келтирди News

Cоcа Cоlа Суперлигаси. Холдорхонов сўнгги сонияда гол уриб Тошкент дербисида "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.


"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2
25 июнь 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Гол: 11 - Суҳроб Иззатов (Дониёр Абдуманнопов), 72 - Ҳожиакбар Алижонов (Аббосбек Файзуллаев), 90+5 - Пўлатхўжа Холдорхонов
Ҳакамлар:
Темурбек Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Аваз Абдуллаев
Комиссар: Владимир Назаров

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев (сардор), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбаржон Исматуллаев, 10. Расул Йўлдошев (57. Амир Тўрақулов,66), 22. Усмонали Исмоналиев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 86), 33. Дониёр Абдуманнопов (99. Умид Султонов, 66), 34. Суҳроб Иззатов (15. Жасурбек Ҳакимов, 80), 88. Жаҳонгир Ўрозов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 5. Жасурбек Ёқубов, 29. Музаффар Олимжонов, 9. Александр Зевадинов, 45. Фарҳод Ўткиров, .

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 88), 10. Драган Черан (сардор), 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов (77. Дилшод Саитов, 62), 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев.
Захира: 33. Элдорбек Суюнов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 16. Рустам Турдимуродов, 30. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 40. Диёрбек Ортиқбоев, .



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди
90+5. ГООООООООООЛ. Холдорхонов ҳисобни ўзгартирмоқда

90. Диёр Холматовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

88. Ўзгариш: Турғунбоев майдони тарк этди, унинг ўрнига Холдорхонов майдонга тушди

86. Ўзгариш: Қаҳрамонов Исмоналиевни алиштирди

84. Яна Султонов. Бу сафар Собирхўжаевнинг бош билан йўллаган зарбасини қайтарди

80. Ўзгариш: Ҳакимов майдонга тушди, у Суҳроб Иззатовни алиштирди

77. Азизбек Турғунбоев дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ

74. Диёр Ҳолматовнинг зарбасини яна Султонов қайтарди

72. ГООООООООООЛ. Алижонов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Аббосдан эса супер узатма

70. СУПEРСEЙВ. Султоновдан навбатдаги дабл сейв. Жаримадан узатилган тўпни Черан ярим метрдан боши билан зарба йўллади, тўпни эса Султонов қайтарди. Қайтган тўпни эса Аббос дарвозага жойлай олмади

66. Ўзгариш: Султонов ва Тўрақулов майдонга тушди. Улар Абдуманнонов ва Йўлдошев майдони тарк этди

63. Қандай имконият. Файзуллаевнинг зарбаси устунга тегмоқда, қайтган тўпни эса Черан дарвозага жойлаб қўя олмади

62. СУЛТОНООООВ. Черанинг зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтармоқда

61. Ўзгариш: Ҳамдамовнинг ўрнига Саитов майдонга тушди

57. Турғунбоевнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Султонов тўпни киритиб беради

56. Сайфиевнинг узатмасини Султонов чиқариб юбормоқда

54. Дониёр Абдуманнов яна бир бор "Пахтакор" ҳимоячиларидан ўтиб кетди ва зарба йўллади, бироқ озгина ноаниқ

48. Алижоновнинг узатмасини Султонов қайтармоқда. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужумлар билан бошлашди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

42. "Бунёдкор" ажойиб тарзда қарши ҳужумга ўтди. Абдуманноновнинг зарбасига аниқлик етишмади

39. Акбар Исматуллаев майдон марказийда ётибди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

37. Турғунбоевнинг боши билан йўллаган зарбасини ҳимоячи боши билан қайтармоқда

35. Сайфиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

32. Носконинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

28. Сайфиевнинг жаримдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

27. "Пахтакор" учун яхши имконият. Меҳмонлар қулай жойдан жарима зарбасига эга бўлишмоқда

23. Мезбонлар голдан сўнг тўлиқ қарши ҳужум тактикасига ўтди, ҳозирча "Шерлар" "Қалдирғочлар"нинг ҳимоя қўрғонини ёриб ўта олмаябти

18. Ҳозирча учрашувдаги ягона голга ассист қилганДониёр Абдуманнопов жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

11. ГОООООООООЛ. "Бунёдкор" қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди ва Суҳроб Иззатов ҳисобни очмоқда

8. Аббос Файзуллаевда ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ Аббоснинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

2. Илк дақиқада мезбонлар бурчак зарбасига эга бўлди, Изаттовнинг узатмасини меҳмонлар қайтармоқда

Учрашув бошланди

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика