Latest news

00:50Ўзбекистон футзал термаси Португалияга мағлуб бўлди  0 00:36Расман: Шакири собиқ жамоасига қайтди  0 00:13Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик"   0 23:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" (матнли трансляция)  13 23:36Эрон. Машарипов ва Юсупов жамоалари мавсумни ғалаба билан бошлади  1 23:19Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди"   14 23:11Элдор Шомуродов учун қайси вариант қулайроқ? Илёс Зейтуллаев фикрини айтди  4 23:09Франция чемпионати старт олмоқда! "Гавр" - ПСЖ баҳси асосий таркиблари билан танишинг  2 22:48Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди"  5 22:32Вадим Абрамов: "Бизнинг пенальти нега бекор қилинганига тушунмадим"  5 22:25Суперлига. "Қизилқум" - "Насаф" 0:1, Бозоровдан супергол!  3 22:16Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"  7 22:03Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол  96 21:34"Пахтакор"нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар тақвими маълум қилинди  8 21:25Суперлига. "Динамо" - ОКМК 3:2, Ҳалилов сўнги сонияда ҳимоячининг оёқлари орасидан гол урди  6

Coca Cola Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб Яйпанда дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб Яйпанда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 11-тури доирасидаги "Турон" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.


"Турон" - ОКМК - 1:1  

21 май 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов

Ёрдамчилар: Расулжон Фозилов,Максим Нехочин

Захира ҳаками: Лочин Долимов

"VAR": Аскер Нажафалиев

АVAR: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Санжар Турсунов 54, - 0:1 (Хуршид Ғиёсов). Хуршидбек Мухторов 80 пенальти, - 1:1.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров (19.Сардор Абдураимов, 87), 11.Шоҳназар Норбеков (10.Ҳумоюн Муртозаев, 59), 14.Хуршидбек Мухторов, 15.Никола Кумбурович, 17.Қувондиқ Рўзиев (9. Азиз Ибрагимов, 90+1), 18.Абдуғани Камолов, 21.Аъзам Алиев, 44.Анри Чичинадзе, 49.Закария Бегларишвили (45. Асадбек Саитхонов, 59), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захирадагилар: 1.Достонбек Тўхтабоев, 5.Марлен Чобанов, 23. Аюбхон Исаков, 40.Нгу Абега Нянг.

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акром Комилов (29. Виталий Денисов, 46), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 57), 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов, 70), 27. Мартин Боакье (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 70), 88. Сиаваш Ҳақназарий (13. Элдор Бегимов, 82).

Захирадагилар: 12. Дилшод Ёқубов, 9. Рубен Санчез, 11. Иракли Рухадзе, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Огоҳлантиришлар: Санжар Турсунов 11.

Четлатиш: Дилшод Аҳмадалиев 78.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+8. ЎЙИН ТУГАДИ. "Турон" - ОКМК 1:1

90+3. ЗАРБА! Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

90+1. Ўзгариш. "Турон". Қувондиқ Рўзиев ўрнига Азиз Ибрагимов тушди

90+1. ОКМКнинг ҳужуми, Денисов узатган тўпни Мираҳмадов дарвозага йўллай олмади!

90. Учрашувга 8 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. "Турон". Тоштемиров ўрнига Абдураимов тушди

82. Ўзгариш. ОКМК. Ҳақназарий ўрнига Бегимов тушди

80. ГООООООООООООООООЛ! ХУРШИД МУХТОРОВ 1:1! Пенальтидан Мухторов гол урди!

78. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Дилшод Аҳмадалиев

78. ВАР пенальти! ОКМК дарвозаси томон!

72. УХХХХХХХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Муртозаев боши билан дарвозага йўллади, тўпни Аҳмадалиев қайтарди! Бош ҳакам VAR ни эшитмоқда. Аҳмадалиев тўпни қўли билан қайтарган бўлиши мумкин! 

71. УХХХХ! Муртозаевнинг яна бир зарбаси Раҳмоновга тегиб дарвоза томон борди, сал қолди автоголга!

71. ЗАРБААААААААААА! Ҳумоюн Муртозаев бирга бир вазиятдан фойдалана олмади, Ботирали Эргашевдан сейв!

70. Ўзгаришлар. ОКМК, Турсунов ва Боакье ўрнига Рустамов ва Мираҳмадов тушди

68. "Турон"да жарима тўпи, Қувондиқ Рўзиевнинг йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди!

59. Ўзгаришлар. "Турон". Норбеков ва Бегларишвили ўрнига Муртозаев ва Саитхонов тушди

57. Ўзгариш. ОКМК. Қосимов ўрнига Гадоев тушди

54. ГООООООООООООООЛ! САНЖАР ТУРСУНОВ! 0:1. Чап қанотдан узатган тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келган Турсунов тўхтатмасдан дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. ОКМК. Акром Комилов ўрнига Виталий Денисов тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+2. ЗАРБАААААА! Хуршид Ғиёсовнинг ерлаб берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. УХХХ! Ғиёсовнинг узатган тўпи Боакье шеригига қолдирди, Турсуновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

42. ЗАРБА! Ҳақназарийнинг чиройли зарбасига аниқлик етишмади!

38. ЗАРБА! Шоҳназар Норбековнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди!

33. ОКМК сафарда ўйнаётган бўлса ҳам тўпни кўпроқ эгаллаб позицион ҳужумга ўтмоқда, "Турон" эса фақат қарши ҳужумни пойламоқда

26. ЗАРБА! Санжар Турсуновнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!



11. Огоҳлантириш. ОКМК. Санжар Турсунов

8. ОКМКда жарима тўпи, Қосимовнинг жарима майдонига узатган тўпини Давронов ушлаб олди

4. ЗАРБААА! Тошмирзаев чап қанотдан ОКМК жарима майдони ичига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!



1. БАҲС БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика