Latest news

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28

Расман: Мухсинжон Низомиддинов — "Қўқон-1912" бош мураббийи News

Расман: Мухсинжон Низомиддинов — "Қўқон-1912" бош мураббийи

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бир неча кун аввал "Қўқон-1912" жамоаси раҳбарияти Даврон Файзиевнинг истеъфони қабул қилганди.

Бугун эса клуб жамоага янги бош мураббий сифатида Мухсинжон Низомиддинов тайинлангани эълон қилди.  


Мухсинжон Низомиддинов Қўқон футболининг яқин ўтмишдаги юлдузи ҳисобланади. Фаолияти давомида юртимизнинг кўзга кўринган "Насаф", "Нефтчи" каби жамоалари сафида ёрқин ўйинлари билан мухлисларнинг меҳрини қозонган. Мураббийлик фаолиятида эса "Қўқон-1912" У-21 жамоаси билан чемпионат баҳсларида бронза медалларни қўлга киритган. У кўплаб иқтидорли ва кучли футболчиларнинг мураббийи ҳисобланади. Унинг шогирдлари ҳар хил ёш тоифасидаги терма жамоаларда ҳаракат қилиб, Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритишган. Хусусан, Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иқболжон Маликжонов, Исломжон Абдуллаев, Аваз Маматхўжаев ва бошақа маҳоратли футболчиларни айнан жамоамизнинг янги бош мураббийи катта футболга олиб кирган. 

Мухсинжон Низомиддиновнинг мураббийлар штабидан Баҳром Ҳайдаров, Андрей Бакланов, Раҳматжон Иноғомов, Муҳиддин Абдувалиев жой олишди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика