Latest news

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  5 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  14 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" 10 киши бўлиб Яйпанда ғалаба қозонди News

Coca Cola Суперлига. "Бухоро" 10 киши бўлиб Яйпанда ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


ТУРОН – БУХОРО - 1:2
5 март 2023 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Шоҳнур Йўлдошев, Акмал Раҳимов
ВАР ҳаками: Азиз Асимов
АВАР: Андрей Цапенко
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Владимир Назаров.

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 30, - 0:1 (Жасур Азимов). Анри Чичинадзе 47, - 1:1 (Қувондиқ Рўзиев). Темур Исмоилов 80, - 1:2 (Рўзимбой Аҳмедов).

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (49.Закария Бегларишвили, 70), 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Шоҳназар Норбеков (88.Милан Бойович, 46), 14.Хуршидбек Мухторов (5.Марлен Чобанов, 81), 15.Никола Кумбурович, 17.Қувондиқ Рўзиев (9.Азизбек Ибрагимов, 81), 19.Сардор Абдураимов (10.Хумоюн Муртозаев, 46), 22.Душан Стоилкович, 44.Aнри Чичинадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 18.Абдуғани Камолов, 21.Аъзамжон Алиев,

"Бухоро": 13.Никола Стошич, 5.Дилшод Жўраев (70.Александар Станисавлевич, 68), 7.Жасур Азимов (88.Всеволод Нихаев, 56), 10.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Александр Касьян, 90+1), 14.Рустам Абдуҳамидов (11.Темур Исмоилов, 68), 15.Обид Жўрабоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Аббос Отахонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Файзулло Жуманқўзиев.
Захира:
20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев,  16.Жасур Ҳасанов, 80.Фарруҳ Ибрагимов, 91.Асилжон Бегимқулов. 

Огоҳлантиришлар: Файзулло Жуманқўзиев 17.

Четлатиш: Файзулло Жуманқўзиев 52 (2СК).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин якунланди, "Турон" - "Бухоро" 1:2

90+1. Ўзгариш. "Бухоро". Иминов ўрнига Касьян тушди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

81. Ўзгаришлар. "Турон". Мухторов ва Рўзиев ўрнига Чобанов ва Ибрагимов тушди

80. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Темур Исмоилов 1:2. Стошич бошлаган ҳужумни Темур Исмоилов гол билан якунлади, унинг тепган тўпини "Турон" посбони Раҳимжон Давронов қайтаргандек эди, аммо тўп барибир дарвозага кириб кетди!  

70. Ўзгариш. "Турон". Абдурашидов ўрнига Закария Бегларишвили тушди

68. Ўзгаришлар. "Бухоро". Жўраев ва Абдуҳамидов ўрнига Станисавлевич ва Исмоилов тушди

60. ЗАРБААААА! Рўзимбой Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасидан кейин Давронов тўпни қайтарди! 

58. УХХХХ! "Турон"дан тезкор ҳужум, чап томондан Стоилкович узатган тўпни Муртозаев дарвозага йўллай олмади

56. Ўзгариш. "Бухоро". Азимов ўрнига Нихаев тушди

52. ЧЕТЛАТИШ! "Бухоро" вакили Файзулло Жуманқўзиев иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди!




47. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Анри Чичинадзе 1:1. Бурчакдан Қувондиқ Рўзиев узатган тўпни Анри боши билан дарвозага йўллади!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Турон". Абдураимов ва Норбеков ўрнига Ҳумоюн Муртозаев ва Милан Бойович тушди



45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+1. УХХХ! "Турон"нинг ҳужуми, Никола Кумбурович дарвозабон қайтарган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячилар дарвоза чизиғидан ўтиб қайтаришди!

45+1. Хавфли вазият! Иминов ҳозир яна жарима майдонига кириб борди, аммо бу сафар ҳимоячилар тўпни қайтаришди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. "Турон" гол ўтказганидан кейин ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни оширмоқчи, аммо "Бухоро" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда

30. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Ҳумоюнмирзо Иминов 0:1. Рақиб жарима майдонига кириб, бир рақибдан чиройли тарзда ўтиб кетди ва гол урди!

29. Хавфли вазият! "Турон"да бурчак тўпи, Абдураимовнинг ҳаводан узатган тўпини Душан Стоилкович боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

26. ЗАРБА! "Бухоро"нинг ҳужуми, Иминовнинг зарбасидан кейин тўпни Давронов ушлаб олди

20. Жамоавий суратларни томоша қилинг



17. Огоҳлантириш. "Бухоро". Файзулло Жуманқўзиев симуляция учун сариқ олди

15. Ўтган мавсум про лигада ўйнаб Суперлигага чиққан икки жамоа ўртасидаги баҳс ҳозирча жуда эҳтиёткор тарзда давом этмоқда

5. Майдон марказига яқин жойда Дилшод Жўраев қўпол ўйнади ва ҳакам унга бундай ҳаракат нотўғрилигини тушунтирди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика