Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  6 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  24 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18

Ла Лига. Педри "Барселона"нинг сафарда ғалаба қозонишини таъминлади News

Ла Лига. Педри "Барселона"нинг сафарда ғалаба қозонишини таъминлади

Испания Ла Лигасининг 21-туридан ўрин олган "Вильярреал" — "Барселона" учрашувининг бошланди.

"Вильярреал" — "Барселона" 0:1

Гол: 0:1 – 18 Педри

Вильярреал – Рейна, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено (Тригерос, 83), Коклен (Чуквуэзе, 36), Алекс Баэна (Мохика, 83), Капу, Парехо, Пино, Моралес (Фер Ниньо, 83).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо, Бальде, Кессиэ (Альба, 89), де Йонг, Педри, Гави, Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 81).

Огоҳлантиришлар: Пау Торрес (37), Араухо (43), Алекс Баэна (49), де Йонг (56), Кунде (58), Парехо (62), Альберто Морено (71), Рафинья (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. "Вильярреал" гол урди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

84. Чуквуэзенинг айланма зарбаси ноаниқ чиқди.

81. "Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Торрес майдонга туширилди.

79. "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди, аммо узатманинг ўзи ноаниқ бўлди.

75. Ҳакам Левандовскининг қўл билан ўйнаганини таъкидлади, польяк эса ундай фикрда эмас.

70. Баэнанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тер Штегенга қийинчилик туғдирмади.

66. Педри Рейнани алдаб ўтиб ҳам дарвозата тўғри тепа олмади. Боз устига, бироз аввал қоида бузилган экан.

63. Рафинья рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

60. Араухо рақибнинг яна бир хавфли ҳужумини қайтариб юборди.

58. Кунде ҳам сариқ карточкалилар сафига қўшилди.

56. Де Йонг ўзидан қочиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

54. Пино рақиб жарима майдонида финт ишлатаман деб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

52. Моренонинг чап қанотдан узатма сидан сўнг Пино зарба беришга тайёргарлик кўраётганди, бироқ Араухо унга имкон бермади. 

49. Баэна Левандовскига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

46. Моралес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

43. Араухо тўпни қўл билан ўйнади, натижада огоҳлантирилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

40. Мезбонлар қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жамоа футболчиси тўпни тўхтата олганида, яқин масофадан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.

35. Чуквизе Коклен ўрнига майдонга туширилди.

33. Коклен ва Кесси яна тўқнашди. Мезбонлар футболчиси жиддий жароҳат олган кўринади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди.  

28. Морено мезбонлар ҳужумига нуқта қўмоқчи эди, аммо ҳужумнинг вергули бор экан.

26. Левандовскининг чап оёқда йўллаган навбатдаги зарбасини Рейна қайтарди.

24. Рафиньянинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. Бальденинг чап қанотдан узатмаси жуда ноаниқ кўриниш олди, натижада ҳужум бузилди.

18. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Педри ажойиб комбинацион ўйинни чиройли тарзда якунлади. 


14. Кокленга нисбатан Кесси қўполлик ишлатди.

9. Араухо рақибнинг тезкор қарши ҳужумини бартараф этди.

7. "Барселона" бурчак зарбаси ишлаб олди, стандарт эса рақиб томонидан бартараф этилди.

3. Хавфли вазият! Левандовски Рейнадан тўпни ўтказмоқчи бўлди, аммо Пеп бунга рухсат бермади.

1. Учрашув бошланди. Мезбонлар сариқ, меҳмонлар оч кулранг либосларда ҳаракатланмоқда.

Қуйида таъкидланган мавзу юзасидан бир дақиқа сукут сақланади.


Жамоалар Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилада жабр кўрганларга нисбатан ҳамдардлик билдирилган либосларда майдонга чиқиб келишади.


Учрашув 1:00 да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика