Latest news

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди News

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди

"Бунёдкор" ва Иван Бошкович ўртасидаги ҳолат тинч йўл билан ҳал этилди, дея хабар берди ЎзПФЛ.

28 январь куни "Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Лигага мурожаат қилиб, у ва клуб ўртасида 2022 йилнинг 27 декабрь куни имзоланган ҳамда қўшимчалар киритилган меҳнат шартномаси бир ой ичида мусобақа ўтказувчи ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилганди. 

Бу билан "Бунёдкор" футбол клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.2-бандини бузган. Шундан келиб чиқиб, Лига ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширганди. Мазкур масала бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади. 

Унга қадар эса клуб ва бош мураббий ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Жараён Лига офисида баёнлаштирилган бўлиб, унга кўра "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро шартнома асосида барча молиявий мажбуриятларни бажарди ҳамда Бошкович билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Эндиликда "Бунёдкор" ЎФА қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади. Шундан кейин клуб янги бош мураббийни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика