Latest news

18:25Про лига. "Бухоро" "Дўстлик" билан, "Шўртан" эса "Машъал" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  0 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  2 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  2 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  4 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  11 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1

Йил якуни. Шомуродов арзонлади, Абдихолиқов қимматлади. Ўйинчиларимизнинг трансфер нархлари сезиларли равишда ўзгарди News

Йил якуни. Шомуродов арзонлади, Абдихолиқов қимматлади. Ўйинчиларимизнинг трансфер нархлари сезиларли равишда ўзгарди

Transfermarkt билан йил якунларини сарҳисоб қиламиз.

Championat.Asia 2022 йил якунлари бўйича хулоса чиқармоқда. Бугун биз бир йил давомида ўйинчиларимизнинг бозордаги нархлари қандай ўзгарганини ўрганамиз. Бунда бизга Transfermarkt'нинг русийзабон ҳудудлари бўйича муҳаррири Георгий Лекарев ёрдам беради.

Энг қимматлашган ўйинчилар

Бир йил давомида ҳаммадан ҳам кўпроқ Бобир Абдихолиқов қимматлади. У 2021 йилнинг декабрида 600 минг евро турарди, ҳозир эса 1 млн евро! Бобир Абдихолиқов ўзига бўлган ишончи ва самарадор ўйини туфайли юқорилашга эришди: у 2007 йилдан бери Беларусь чемпионатида 20 тадан ортиқ гол урган илк ўйинчига айланди. Бундан ташқари, Бобирга Европа клублари, хусусан, Польша ва Венгриядан қизиқиш мавжуд. Абдихолиқов агар шундай самарадорликни кучлироқ чемпионатда кўрсатганида, юқорироқ бозор нархига эга бўларди.

Иккинчи ўринда Жамшид Искандеров. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси наманганликлар сафида 33 та ўйинда 11+7 (гол+пас) кўринишида натижа қайд этган ҳолда, ажойиб мавсум ўтказди. У умумий ҳисобда бир йил давомида ўз бозор нархига 225 минг евро қўшди.


Бир йўла уч ўйинчи 200 минг евродан қимматлади: Ҳусайн Норчаев (700 дан 900 минг еврога), Ҳусниддин Алиқулов (650 – 850) ва Жамшид Болтабоев (350 – 550). Норчаев "Насаф"да яхши мавсум ўтказди, унга Европадан қизиқиш мавжуд. Бундан ташқари, Ҳусайн атиги 20 ёшда, бу эса унинг бозор нархи шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Алиқулов "Насаф" мудофаасида етакчига айланди ва Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркибида ўз ўрнини топди. Болтабоев 9 та узатма (ишлаб олинган пенальти ассист билан тенглаштирилади) қайд этган ҳолда Суперлиганинг энг яхши ассистентларидан бирига айланди.

Яна тўрт футболчи ўз бозор нархига 150 минг евродан қўшди: Рустам Ашурматов (700 – 850), Ойбек Бозоров (600 – 750), Акмал Мозговой (500 - 650) ва Шаҳбоз Жўрабеков (400 – 550). Ашурматов Суперлигада ўз позициясининг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланади, у 2023 йилни "Рубин" таркибида бошлайди. Бозоров мавсумнинг илк ярмида яхши ҳаракат қилганди ва янада қимматлашиши мумкин эди, аммо ўз муваффақиятини ривожлантира олмади. Мозговой Суперлиганинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари орасида топ-5да, унга Европадан қизиқиш бор. Жўрабековга келсак, у ўнг қанот ҳимоячиси учун яхши натижа кўрсатди – 36 та ўйинда 4 та гол ва 5 та ассист. Энг қимматлашган ўзбекистонлик ўйинчилар ўнлигини "Нижний Новгород" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев якунлаб беради. У РПЛдаги дастлабки олтита турда иккита гол ва битта ассист қайд этди, шундан сўнг эса бироз сустлашди. Агар мавсум бошидаги самарадорликни сақлаб қолганда, катта эҳтимол билан ўз бозор нархига кўпроқ қўшган бўларди.


Энг арзонлашган ўйинчилар

Элдор Шомуродов ўз нархидан бир йўла 5 млн евро (12 – 7) йўқотди. У "Рома" сафида бир йил давомида асосий таркиб ҳақида гапириш уёқда турсин, майдонга жуда кам тушди ва жами учта гол урди. Балки у бошқа клубга ўтса ва кўпроқ ўйин амалиёти олса, Элдорнинг фаолияти ва бозор нархи юқорига кетиши мумкин.



Энг арзонлаганлар рўйхатида иккинчи ўринни "Фотиҳ Карагюмрук" хавбеки Отабек Шукуров эгаллаб турибди. У БААдан Туркияга фаолияти юқорилаган ҳолда йўл олган бўлса ҳам, нархи бир йўла 1,5 млн еврога қулади.

"Биринчи навбатда, "Фотиҳ Карагюмрук"га ўтишдаги паст товон пули таъсирини ўтказди. Нархи бизнинг баҳомиздан кўра деярли 10 карра паст бўлди (Transfermarkt маълумотига кўра 420 минг евро – таҳририят эслатмаси). Иккинчидан, жамоанинг даражаси ҳам ўз сўзини айтди: "Фотиҳ Карагюмрук" Туркия чемпионатида қолиш учун курашади, жамоа Шукуров билан эса атиги битта ғалабага эришди. Бунинг устига, Отабек жамоанинг бошқа етакчиларидан бироз қимматроқ эди, шу сабаби биз уни шунчаки бошқалар билан тенглаштирдик. Масалан, худди шундай ҳолат Маттео Риччи билан ҳам бўлди", – деб тушунтирди Transfermarkt'нинг русийзабон ҳудудлари бўйича муҳаррири.



Жалолиддин Машарипов (2,8 – 2,5) ва Игорь Сергеев (1,7 – 1,4) 300 минг евродан йўқотди. Машарипов деярли ярим йилни жароҳат сабаб ўтказиб юборди, Сергеевда эса бироз самарадорлик пасайди. Бундан ташқари, Жалолиддин ҳам, Игорь ҳам 2023 йилда 30 ёшни қарши олади – ўйинчилар бу ёшда кўпинча бозор нархини йўқотишни бошлашади.

Уч ўйинчи 100 минг евродан арзонлади: Темурхўжа Абдухолиқов (750 – 650), Достонбек Турсунов (700 – 600) ва Фарруҳ Сайфиев (700 – 600). Абдухолиқов ва Сайфиевнинг ҳолатида асосий сабаб уларнинг ёши (иккиси ҳам 31 да) бўлди. Турсунов 2022 йилги мавсум жароҳатдан сўнг тиклангани сабаб умумий саккизта ўйинда иштирок этди. Достонбек Ҳамдамов (900 – 850) ва Ҳожиакбар Алижонов (800 - 750) ўз нархларидан 50 мингдан йўқотишди. Бу уларга бўлган бозор талаби пасайгани билан боғлиқ. 


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика