Latest news

09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  87 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  0 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  3 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  17

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью News

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугундан бошлаб Тошкентда қишки ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичига киришди.

Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби дастлабки кунги машғулотларда енгил юкламалар берилди.  Тўп билан машқлар бажарилди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бевосита таркибга келсак, Нурилло Тўхтасинов, "Бухоро"дан Ҳумоюн Шербўтаев ижарадан қайтда, "Нефтчи" учун бегона бўлмаган Анвар Ғофуров, ёш дарвозабон Асрор Кенжаев, Сардор Хурсандов ва бошқа бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди.  Ҳумоюн Шербўтаев ёзда клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаб "Бухоро"га ижара асосида ўтганди. Жамоани ҳозирга қадар тарк этганлар, Шерзод Каримов, Дарко Станоевич, Машҳур Муҳаммаджонов, Евгений Конюхов, Саламат Қуттибоев, Ойбек Қиличев, Сирожиддин Қўзиев. Аброр Исмоилов ва Шаҳзод Убайдуллаев борасида ҳозирча вазият 50/50 бўлиб турибди. 



Расман: Нурилло Тўхтасинов - "Нефтчи" футболчиси!


Олексей Ларин ва Лутфулла Тўраев эртага, Владимир Ежуров шу ҳафтада жамоа ихтиёрига етиб келиши кўзда тутилган. Йиғиннинг бу босқичи 24 декабрь санасига қадар давом этади. 

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Йигитлар яхши ва кўтаринки руҳда йиғилишди. Умуман олганда жамоанинг ўзагини сақлаб қолдик. Йиғин давомида бир нечта ёш футболчиларни кўриб олишни режалаштирганмиз. 6 январь санасидан машғулотлар Туркияда давом этади. У ерда легионерлар ҳам келиб қўшилади. Улардан муносибларини танлаб оламиз. 

- Жамоанинг етакчиси ва қайсидир маънода "мотори" Лутфулла Тўраев жамоада қолиш масаласига аниқлик кирита оласизми?

 Лутфулла Тўраев жамоамизда қолади. Айни пайтда даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Бу борада ҳаммаси жойида. 

- Яқинда "Нефтчи" раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу режалар ва мақсадларга таъсир қилмайдими?

- Клубда раҳбарият ўзгариши ҳар доим юз берадиган ҳолат. Қандайдир ҳавотирли томони йўқ. Ишимиз режа асосида давом этади. 

- Туркиядаги йиғинда легионерлар келиши ҳақида айтдингиз. Фикримча, бу жуда қийин жараён. Чунки шу пайтгача жамоада ярим мавсум ўйнаб фойда келтирмаган хорижлик футболчилар ҳам тўп тепди...

- "Нефтчи"га ҳақиқатдан ҳам ёрдам берадиган легионер жалб қиламиз. Жамоамизда сифат тушиб кетмаслиги учун ҳам футболчиларнинг сифатлисини таклиф қиламиз. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика