Latest news

15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  9 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  15 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  26 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  11 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  20 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  30

Кунде Польша билан ўйинга тилла занжир билан чиқди. Бу ФИФА қоидаларини бузишдир News

Кунде Польша билан ўйинга тилла занжир билан чиқди. Бу ФИФА қоидаларини бузишдир

Футболчилар барча тақинчоқларини ўйин олдидан ечиб қўйишлари керак.

Польша ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин режиссёри "Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кундени йирик планда кўрсатди. Диққатли томошабин ўйинчи бўйнидан тилла занжирни ечганини кўрди.

ФИФА қоидаларига кўра, футболчилар ўйин бошланганга қадар барча узуклар, сирғалар, маржонлар ва занжирларни ечиб қўйишлари керак. Бунинг сабаби уларни тақиш футболчининг ўзи ва бошқалар учун ҳам жароҳат етказиши мумкин.


Қоида:


Ўйинчи хавф солувчи ҳар қандай экипировкани ишлатмаслиги ёки киймаслиги керак.

Ҳар қандай тақинчоқлар (маржон, узук, сирға, тери бандажлари ва ҳоказо) таъқиқланади ва ечилиши керак. Тақинчоқларни ёпиш учун лента ишлатишга рухсат берилмайди.

Футболчилар ўйин бошлангунига қадар, захирадан тушадиганлари эса майдонга чиқиши билан кўрикдан ўтказилиши керак. Агар ўйинчи рухсат этилмаган/хавфли экипировкани кийса ёки тақинчоқларни тақса, ҳакам ўйинчига кўрсатма бериши керак:

- бу предметни олиб ташлаш

- агар ўйинчи талабни бажара олмаса ёки уни қилишни хоҳлама кейинги тўхталишгача майдонни тарк этиши керак.

Талабни бажаришни рад этган ёки предметни қайта кийган ўйинчи огоҳлантирилиши керак.


Жюль Кунде майдонда занжир билан қанот ҳаками пайқамагунча 40 дақиқа ўйнади. Дешамнинг ёрдамчиси ҳимоячига тақинчоқдан қутулишга ёрдам берди, сабаби у бу ишни бир ўзи қила олмади. Агар француз буни қилишни рад этганида, сариқ карточка олган бўларди.



Ижтимоий тармоқларда Кунде ва унинг тақинчоғи муҳокама қилинди.


"Франциянинг экипировка етказиб берувчиси ўйиндан сўнг"



"Кунде Польша - Франция ўйинида 42-дақиқагача"



"Франция ҳимоячиси Кунде бугунги ўйинда"



"Кунде бугун Франция сафида"



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика