Latest news

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  4 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинш 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди News

ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Австралия — Дания учрашуви якунланди.

Австралия — Дания 1:0

Гол: 1:0 – 60 Лекки.

Австралия – Райан, Дегенек, Суттар, Роулз, Бехич, Муй, Ирвайн, Макгри (Райт, 74), Лекки (Хрустич, 89), Дьюк (Макларен, 82), Гудвин (Баккус, 46).

Дания – Шмейхель, Кристенсен (Ба, 46), Кристенсен, Андерсен, Мэле (Корнелиус, 70), Эриксен, Хейбьерг, Йенсен (Дамсгор, 59), Линдстрем, Брэйтуэйт (Дольберг, 59), Ольсен (Сков, 69).

Огоҳлантиришлар: Бехич (4), Дегенек (57), Сков (75).


МАТНЛИ ТРАНСЛЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! АВСТРАЛИЯ НИМЧОРАК ФИНАЛДА!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Данияликларнинг ҳужумларига якунига етмай қолмоқда, европаликлар бу борада муаммоларга дуч келмоқда.

82. Даниялик футболчининг зарбасига рақиб аъзолари қалқон бўлди. 

41232 мухлис стадионга ташриф буюрибди.

75. Сков рақибининг алдашига йўл қўймагани учун огоҳлантирилди.

73. Корнелиуснинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

71. Ҳакам Австралия дарвозасига пенальти белгилади, бироқ ён ҳакам офсайд қайд этиб, голни бекор қилинишига сабабчи бўлди.

69. Эриксен бурчак зарбаси асалга оширди, Андерсеннинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

65. Данияликлар бурчак зарбаси амалга оширди, аммо вазият бартараф этилди.

61. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лекки қарши ҳужум натижасида данияликларни жазолади!

Леккининг гол нишонлаши Толибжон Қосимов суратларида


57. Дегенек рақибига нисбатан аёвзиз ҳаракатлар амалга оширгани сабабли сариқ карточка билан жазоланди.

52. Даниялик футболчининг чап қанотдан ичкарига узатмаси бўйдор ҳимоячилар томонидан қайтарилди, мудоффаланиш чоғида австралиялик футболчи бироз шикастланган кўринади.

47. Австралияликлар бурчак зарбаси амалга оширди, кетма-кет икки зарба қайтарилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

39. Даниялик ҳимоячининг хатосидан сўнг рақиблари текин совға соҳиби бўлгиси келмади.

34. Иккала жамоа аъзолари ҳужум кетма-кет равишда ҳужум чоғида оддий хатога йўл қўйди.

30. Эриксен рақиб посбонинг "шпагат"ини текшириб кўрмоқчи бўлди, бироқ унинг зарбаси ўхшамади.

27. Австралиялик футболчининг бош билан узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ унинг тезлиги ҳавас қилгулик даражада эмасди.

25. Ольсен майдонда яхши бўлиқ топди, бироқ унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

21. Данияликлар ташаббусни қўлга олди. Бироқ ҳужумлар ҳозирча наф бермаяпти. 

17. Даниялик футболчининг ўнг қанотдан узатмасига шериклар улгурмади, бироқ нариги қанотда айнан европаликларга нисбатан қоида бузилди.

11. Ольсен Райан қўлқопларининг терлашига сабабчи бўлди. Бурчак зарбаси.

9. Даниялик футболчи ҳужумда қўполлик ишлатди. Австралиялик қанот футболчисининг чап қанотдан узатмасига эса шериги кенгуру баландлигида сакраши талаб этиларди.

Эриксен: "Йигитлар, Толибжон Қосимовнинг камерасига қараймиз".

4. Бехич дастлабки қўполликдаёқ ўйин бошида огоҳлантирилди.

3. Австралияликлар илк хавфли ҳужумни содир этди, аммо зарба йўлига Андерсен тўғаноқ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимов айни дамда мазкур ўйинни ёритишда меҳнат қилмоқда.

ЖЧ-2022. Плей-офф босқичига иккинчи йўлланмани тақдим этиши кутилаётган Австралия — Дания учрашуви превьюси

Учрашув 20.00 да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика