Latest news

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди News

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Бир неча дақиқа олдин Беларусь чемпонатининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунига етди.

Унда жорий мавсум "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов ҳам тақдирланди.

Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.

Бундан ташқари Бобир чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси, тўпурар совринларини қўлга киритди ва лиганинг "А" рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу термага "Энергетик-БГУ"да ўйнаган яна бир футболчимиз, Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Шу билан бирга Бобир лиганинг энг фойдали футболчиси деб ҳам топилди.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсумни 2-ўринда тугатди. Шу тариқа, минскликлар Европа Конференциялар Лигаси саралашида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимидан олинган видеоларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда кўришингиз мумкин.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика