Latest news

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  15 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

ЖЧ-2022. "Тойота Мерседесни ортда қолдириб кетди" News

ЖЧ-2022. "Тойота Мерседесни ортда қолдириб кетди"

ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган Германия - Япония учрашуви бўлиб ўтди.

Германия – Япония 1:2
Голлар: 1:0 – 33, Гюндоган пенальти, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.

Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндоган (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Хофманн, 67), Гнабри (Мукоко, 90), Мусиала (Гетце, 79).

Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди! Осиёнинг яна бир термаси сенсацион равишда номдор рақиб, мусобақа фаворитларидан бирини таслим этди.  

90+8-дақиқа. Узатмадан кейин курашда ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди.  

90+7-дақиқа. Нойер ҳам рақиб жарима майдончасига етиб келди. 

90+4-дақиқа. Антонио Рюдигер бошқа чора топилмагач, узоқдан зарба бериб кўрди. Унинг уриниши қовушмади.  

90+2-дақиқа. Томиясу ёрдам кўрсатиш керак. Футболчи майдонда ётибди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Германия рақиб ҳимоясига йўл топа олмаяпти.  

Ҳаммаси жойида, ўйинни давом эттириш зарур.

А йўғе, бундай вазиятга пенальти берилмайди-ку?! 

85-дақиқа. Ҳакам шошмасликни сўради. Жарима майдончасида тўп Япония ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин... 

83-дақиқа. ГООООООООООЛ! Такуми Асано Японияни олдинга олиб чиқмоқда.    

80-дақиқа. Германия навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди, янап уша Рюдигер стандарт вазиятда фаол, лекин зарбага аниқлик етишмади. 

78-дақиқа. Ўзгариш! Хаверц ва Мусиала ўринга Фюлькрюг ва Гётце майдонга тушди.  

75-дақиқа. ГОООООООООЛ! Рицу ДОАН немисларни нокДАУН ҳолатга туширмоқда!

74-дақиқа. Ўзгариш! Хироки Сакаи ўрнига Минамино ўйинга қўшилди.

72-дақиқа. Германия иккинчи голни уришга жуда яқин келди, бироқ Сюити Гонда бир неча сониялардаги кетма-кет зарбаларни қайтарди, 5 марта сейв амалга оширди ва жамоаси учун умидни сақлаб қолмоқда.  

71-дақиқа. Ўзгариш! Японларда Ао Танака ўрнига Рицу Доан тушди.   

67-дақиқа. Ўзгариш! Илкай Гюндоган ўрнига Леон Горецка ўйинга қўшилди. 

66-дақиқа. Япониянинг бурчак зарбасидан кейин тўп дарвоза томонга қараб учаётгандек кўринди, лекин немислар хавфни бартараф этишди.

64-дақиқа. Рюдигер зерикканлар бўлса деб, ажойиб югуриши орқали кайфиятни кўтарди. 

63-дақиқа. Кай Хаверц ўйиндан ташқари ҳолатда.

61-дақиқа. Япония хавфли қарши ҳужум уюштирди.

60-дақиқа. Жамал Мусиала тўпни Илкай Гюндоганга етказди, "Сити" футболчисининг зарбасидан кейин эса тўп устунга тегди. 

58-дақиқа. Ўзгариш! Японияда икки нафар ўйинчи алишмоқда: Маэда ва Нагатомо ўрнига Каору Митома ва Такума Асано ўйинга қўшилди.  

57-дақиқа. Ўзгариш! Юто Нагатомо ўрнига Каору Митома ўйинга қўшилди.  

55-дақиқа. Осиёликлар чапроқдан олдинга ўтмоқчи эди, бироқ тўп узатилган Даити Камада ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

53-дақиқа. Японларнинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли охирига етмай қолди.

51-дақиқа. Мусиала рақиб ҳимоячиларини бирин кетин алдади, айланиб ўтди ва охири зарба берди, лекин жуда ноаниқ.  

50-дақиқа. Даити Камада жарима майдончасига кириб-кирмай кучли зарба берди, аммо ниятига ета олмади. 

48-дақиқа. Томас Мюллер марказдан икки рақибини алдаб, олдинга ўтиб борди ва тўпни ўнгроқдаги Серж Гнабрига етказди, вингер эса зарба беришга қарор қилди — ноаниқ

Ўзгариш! Танаффусдан Кубо қайтмади, унинг ўрнини Томиясу эгаллади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам ҳуштак чалиб, бўлим якунланганини маълум қилувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча 1:0 немислар олдинда.

Ҳа, қисқа паузадан кейин чиндан ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилишди. Ҳисоб ўзгармади.  

45+4-дақиқа. ГООООООЛ! Мусиаланинг узатмага айланиб кетган зарбасидан кейин Кай Хаверц тўпни тўрга йўллади. Бироқ "вроде" оффсайд.

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. Жамал Мусиала жарима майдончасига кираверишда яхши ҳаракат қилиб, зарба берди, аммо тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди. 

43-дақиқа. Кай Хаверц босими натижасида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

41-дақиқа. Гюндоган яна бир бор зарба беришга уриниб кўрди, йўл-йўлакай ҳимоячи тегиб тўп тезлигини, хавфини йўқотди. 

39-дақиқа. Германия худди ҳеч нима бўлмагандек тўпни назорат қилишда давом этяпти. Ўйин картинаси деярли ўзгармади. 

36-дақиқа. Япония навбатдаги бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади.  

33-дақиқа. ГОООООЛ! Гюндоган зарба берди ва дарвозабонни доғда қолдирди.  

Вазиятни "VAR" хонадагилар қайта кўриб чиқишяпти.

31-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Дарвозабоннинг тушунарсизроқ ҳаракатидан кейин Дэвид Раум майдонга йиқилди ва ҳакам нуқтага ишора қилди.  

Бу борадаги кўрсаткич фоизларда 83 - 17 экан.

25-дақиқа. Ҳозирги дақиқаларга келиб тўпга эгалик қилиш бўйича Германия фарқни жуда катта қилиб олди. 

21-дақиқа. Нико Шлоттерберкнинг хатосидан кейин Ито тўпни илиб кетганди, аммо у узатган тўпни Рюдигер майдондан чиқариб юборди. 

19-дақиқа. Майдон марказида аввалига японлар, кейин немислар ўйин қоидасини бузишди. 

17-дақиқа. Антонио Рюдигер буракдан узатилган тўпга биринчи бўлиб ета олди ва боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.

15-дақиқа. Сакаи рақиб билан тўқнашиб йиқилди. Йўқ, жароҳат жиддий эмас, ҳаммаси жойида. 

10-дақиқа. Германия яна тўпни назорат қилмоқда. Улар ўйинни, шу орқали рақибни тинчлантиришга уринаётгандек.

8-дақиқа. ГОООООЛАммо, лекин, бироқ... Ўйиндан ташқари ҳолат! Маэда дарвозага Рюдигерга қараганда яқинроқ жойлашганди. 

7-дақиқа. Кай Хаверц тўпни майдонда сақлаб қола олмаган бўлсада, рақиб тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишини таъминлади.  

Японлар стандартдан наф чиқара олишмади. 

5-дақиқа. Зюни Ито қанотдан олдинга ўтди ва учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди.  

4-дақиқа. Маэда тезлигини ишга солиб Рюдигернги тақиб қилди, аммо тажрибали ҳимоячини бу ташвишга солмади. Тўпни Нойер ўйинга киритиб беради. 

2-дақиқа. Мусиала икки шериги билан чапдан жарима майдончасига ёриб киришига японлар йўл қўймади. 

Германия футболчилари тўпни назорат қилишмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Учрашувни бошлаш учун барчаси тайёр!

Мануэль Нойер ва Мая Йошида бош ҳакам билан ўйинни ким бошлаши, ким дастлаб қайси дарвозани қўриқлашини аниқлаб олишяпти.  

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

Ўйин бошлангунга қадар унга ёзилган превьюни ўқиб туришни маслаҳат берамиз. 


Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркибни эълон қилиб улгуришди. 

Германия – Япония
18:00, “Халифа Интернейшнл” стадиони
Бош ҳакам:
Иван Бартон (Санта-Ана, Сальвадор);
Ассистентлар: Давид Моран Сантос (Сальвадор), Захари Зегелар (Суринам);
Захира ҳаками: Саид Мартинес (Токоа, Гондурас).

Германия: 1.Мануэль Нойер, 2.Антонио Рюдигер, 3.Давид Раум, 15.Никлас Зюле, 23.Нико Шлоттербек, 6.Йосуа Киммих, 10.Серж Гнабри, 13.Томас Мюллер, 14.Жамал Мусиала, 21.Илкай Гюндоган, 7.Кай Хаверц.

Япония: 12.Шуичи Гонда, 4.Коу Итакура, 5.Юто Нагатомо, 19.Хироки Сакаи, 22.Мая Йошида, 6.Ватару Эндо, 11.Такефуса Кубо, 14.Жуня Ито, 15.Даичи Камада, 17.Ао Танака, 25.Даизен Маэда.



Germany

Ilkay Gundogan - 33'

World Cup Grp. E . Round 1

23/11/2022, 17:00

2
:
1
Finished

Japan

Ritsu Doan - 75', Takuma Asano - 83'

Stadium: Khalifa International Stadium, 42608 spectators

Referee: Ivan Barton

45'
90'
33'  Ilkay Gundogan
45'  Kai Havertz
67'  Thomas Mueller (Jonas Hofmann)
67'  Ilkay Gundogan (Leon Goretzka)
79'  Kai Havertz (Niclas Fuellkrug)
79'  Jamal Musiala (Mario Goetze)
90'  Serge Gnabry (Youssoufa Moukoko)
46'  Takefusa Kubo (Takehiro Tomiyasu)
57'  Yuto Nagatomo (Kaoru Mitoma)
57'  Daizen Maeda (Takuma Asano)
71'  Ao Tanaka (Ritsu Doan)
75'  Hiroki Sakai (Takumi Minamino)
75'  Ritsu Doan
83'  Takuma Asano
83'  Ko Itakura

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика