Latest news

21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  8 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  12 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  16 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми? News

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми?

Кечагина футбол юлдузи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" клуби билан шартномасини бекор қилди.

Бу хабар бутун дунёни ларзага солди. 5 карра "Олтин тўп" эгаси айни дамда клубсиз. 

Ахборот майдонида ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб турган Роналду ўз Instagram саҳифасида МЮ дарвозасига урилган гол тасвири туширилган қўл соатларини намойиш қилди. Соат эса дунёга машҳур қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи компания "Jacob & Co" билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.



Энг қизиғи шундаки, "Jacob & Co" компанияси асосчиси ва эгаси ўзбекистонлик Жейкоб (асл исми Ёқуб) Арабодир.



Ёқуб Арабов 1965 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳрида туғулган. 

Болалик даврларидаёқ соат таъмирлашга қизиқан Ёқуб ўсмирлик пайтида соатсозга шогирд бўлиб тушган.

1979 йил Ёқуб оиласи билан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб ўтади. Кейинчалик эса дунёга маҳшур заргарлик буюмлари ишлаб чиқаруқчи олмос ҳудуди 47-кўчасида тақинчоқ ишлаб чиқарувчи тадбиркор қўлида ишлайди.

Орадан ваҳт ўтиб Ёқуб Манхэттендаги кичик тақинчоқ фабрикасини 8 минг доллар эвазига сотиб олади. 3 йил давомида фабрика мижозларга заргарлик буюмлари етказиб бериш билан шуғулланади.

1986 йилда эса Ёқуб шаҳсий "Diamond Quasar" компанияси ва "Jacob & Co" брендига асос солади, ва Манхэттендаги биринчи дўконини очади.

1990 йилга келиб эркаклар учун биринчи бриллиант тақинчоқларини ишлаб чиқарган компания бўлишга эришади.

2007 йилда Арабов "Jacob & Co" SA брендининг дунёда такрори йўқ "Quenttin" соатини тақдим этди.

2013 йилда тақдим этилган Epic SF24 соатлари эса икки вақт зонаси ҳамда 24 шаҳарнинг вақтини бир вақтда кўрсатиб тура олади.



Яқинда эса Ёқуб дунёни яна бир шов-шувли янгилик билан лол қолдирди. У ўз Instagram саҳифасида дунёдаги энг баланд турар жой биносини Дубайда қураётганини эълон қилди.

Ҳозирда Арабов дунёга маҳшур инсонлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бунга исбот сифатида унинг Instagram'даги саҳифасини келтириш мумкин.

Абдулвосит тайёрлади

Роналду клубдан кетганини эълон қилишидан бироз ўтиб МЮга урган голи тасвирланган соатни намойиш қилди 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика