Latest news

15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. "Насаф" АГМКни мағлуб этиб, биринчи финалчига айланди News

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. "Насаф" АГМКни мағлуб этиб, биринчи финалчига айланди

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги 1/2 финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/2 финал

13 октябрь, пайшанба

"Насаф" – АГМК 2:1 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Иля Илин

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АVAR ҳаками: Александр Сидоров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:30

Гол: Сиявуш Ҳақназарий (Дилшодбек Аҳмадалиев)  36, 0:1, Ғолиб Ғайбуллаев (Акмал Мозговой) 45+2, 1:1, Алибек Давронов (Акмал Мозговой) 60, 2:1


"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов,  5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов (27.Зафармурод Абдирахматов, 57) 10.Ҳусайн Норчаев, 19.Лима Круз (17.Суҳроб Нуруллоев, 78), 22.Акмал Мозговой ( 6.Муродбек Раҳматов, 78), 34.Шерзод Насруллаев (7.Шароф Муҳитдинов, 57), 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов (14.Ален Масович, 87)

Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 9.Иван Соловьёв,  20.Шаҳзод Акрамов, 

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 5.Анзур Исмоилов (с), 16.Артём Филипосян (9.Дан Спатару,  89), 3.Сардор Раҳмонов, 15.Гиорги Папава, 8.Абдулла Абдуллаев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 76), 88.Сияваш Ҳақназарий (4.Миржамол Қосимов, 85), 22.Шоҳруҳ Гадоев (17.Санжар Турсунов, 76), 10.Хуршид Ғиёсов, 27.Мартин Боакье (99.Миржаҳон Мираҳмадов 85)

Захира: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 13.Элдор Бегимов,   

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+2. Миржаҳон Мираҳмадов қулай имкониятни кўкка совурди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. АГМК, Артём Филипосян ўрнига Дану Сапатару тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Умар Эшмуродов ўрнига Ален  Масович  тушди. 

85. ЎЗГАРИШ. АГМК, Мартин Боаке ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов, Сиявуш Ҳақназарий ўрнига Миржамол Қосимов тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Лима Круз ўрнига Суҳроб Нуруллоев, Акмал Мозговой ўрнига Муродбек Раҳматов тушди.

76. ЎЗГАРИШ. АГМК, Абдулла Абдуллаев ўрнига Муҳаммданас Ҳасанов, Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Санжар Турсунов тушди 

65. ЗАРБАААААААА. Шароф Муҳитдиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

60. ГООООООООООООООООЛ. Алибек Давронов "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқяпти. Акмал Мозговойнинг узатмасини Алибек боши билан голга айлантирди 

58. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Дилшод Саитов ўрнига Зафармурод Абдираҳматов, Шерзод Насруллаев ўрнига Шароф Муҳитдинов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

Ушбу учрашувдани стадиондан бевосита Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов кузатмоқда. 

45+2. ГОООООООООООЛ. Ғолиб Ғайбуллаев биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда жарима майдончасига узатилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга дуранг билан йўл олишди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ЗАРБАААААААА. Норчаев дарвозабон билан ёлғиз қолиб зарба берди. Орадаги масофа кам эди. Ботирали Эргашевдан ажойиб сейв. 

36. ГООООООООООООЛ. Дилшодбек Аҳмадалиевнинг ерлатиб узатиб берган тўпни жарима майдончаси  ичида Сиявуш Ҳақназарий аниқ зарба билан голга айлантирди. 

34. Учрашувда темп пасайди. Жамоаларнинг ҳужумлари самарасиз кетмоқда. 

21. ЗАРБААААА. Алиқулов зарба берди. Дарвозабондан қайтган тўпни Норчаев дарвозага йўллашда адашди. 

16. ЗАРБАААААА. Шерзод Насруллаевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Ботирали Эргашев Лима Крузга имконият қолдирмади. 

14. Жамоалар шу кунга қадар кубок баҳсларида 4 маротаба тўқнаш келишган. Уларнинг 2тасида АГМК, 1тасида "Насаф" ғалаба қозонган. 1та ўйинда муроса кўчаси танланган. 

5. ЗАРБАААА. Ғолиб Ғайбуллаевнинг зарбаси хавфли чиқди. 

3. "Насаф" АГМК жарима майдончаси ичида босим уюштирди. Дастлабки вазиятда Лима Круз йиқитилди. Иккинчисида тўп Филипосяннинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди. 


Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:30да бошланади

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика